Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имомнинг ўтириб намоз ўқишлиги ҳақида

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отга миниб, ундан йиқилдилар. Ўнг тараф терилари шилинган эди. Намозлардан бир намозни ўтирган ҳолда ўқидилар. Биз ҳам у зотнинг орқаларида ўтирган ҳолда намозни ўқидик. У зот ўгирилиб шундай дедилар:
“Албатта, унга эргашишлик учун имом қилинади. Агар у турган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам турган ҳолда ўқинглар. Агар рукуъ қилса, сизлар ҳам рукуъ қилинглар. Агар (бошини) кўтарса, сизлар ҳам кўтаринглар. Агар у, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деса, сизлар, “Роббана ва лакал ҳамд”, денглар. Агар ўтирган ҳолда намоз ўқиса, сизларнинг барчангиз ҳам ўтирган ҳолда намоз ўқинглар”.

Жобирдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнада отга миниб, хурмонинг танасига (урилиб) йиқилдилар. Оёқлари қайрилди. Биз у зотнинг зиёратларига борганимизда, Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужраларидан топдик. Ўтирган ҳолда тасбеҳ айтардилар”.
Жобир шундай деди:
“Орқаларида турдик. Бизга гапирмадилар. Сўнгра иккинчи бор қайтиб борганимизда, ўтирган ҳолда фарз намозини ўқир эдилар. Орқаларида турдик. Бизга ишора қилдилар, ўтириб олдик”.
Жобир шундай деди:
“Намозни тугатгач шундай дедилар:
“Агар имом ўтирган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтирган ҳолда ўқинглар. Агар имом турган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам турган ҳолда ўқинглар. Сизлар Форс аҳли улуғларига қилгани каби ишни қилманглар”. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, фақат унга эргашилмоғи учун имом қилинади. Бас, қачон у такбир айтса, сиз ҳам такбир айтинг. У такбир айтмагунча сиз такбир айтманг. Қачон у рукуъ қилса, сиз ҳам рукуъ қилинг. У рукуъ қилмагунча сиз рукуъ қилманг. Агар у, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деса, сизлар, “Аллоҳумма Роббана лакал ҳамд”, денглар”.
Муслим:
“Ва лакал ҳамд”, деган.
“Қачон у сажда қилса, сиз ҳам сажда қилинг. У сажда қилмагунча сиз сажда қилманг. Агар у тик ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам тик ҳолда намоз ўқинг. Агар у ўтирган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтирган ҳолда намоз ўқинг”.
Абу Довуд шундай деди: “Аллоҳумма Роббана лакал ҳамд”. (Ушбу жумлани) Сулаймондан ривоят қилган соҳибларимизнинг баъзиси менга тушинтирди”.

Абу Ҳурайра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Албатта, унга эргашиш учун имом қилинади”. (Зайд ибн Аслам ривоятида) зиёда қилиб бу хабарни келтиради:
“Агар у қироат қилса, сизлар жим туринглар”.
Абу Довуд шундай деди: “Ушбу зиёда, “Агар у қироат қилса, сизлар жим туринглар”, маҳфуз эмасдир. Бизнингча ваҳм Абу Холиддандир”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфтлари Оишадан ривоят қилинади. Албатта, у шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ўтирган ҳолда намоз ўқидилар. Орқаларида қавм турган ҳолда намоз ўқиди. Уларга ўтирмоқлари ишорасини қилдилар. Қачонки, бурилиб шундай дедилар:
“Албатта, унга эргашишлик учун имом қилинади. Бас, агар у рукуъ қилса, рукуъ қилинглар. Агар (бошини) кўтарса, кўтаринглар. Агар ўтирган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтирган ҳолда ўқинглар”.

Жобирдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам касал бўлганларида биз орқаларида намоз ўқидик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган ҳолда эдилар. Абу Бакр у зотнинг такбирларини инсонлар эшитмоғи учун такбир айтиб турарди”.
Сўнгра ҳадисни давом эттирди.

Усайд ибн Хузойрдан ривоят қилинади. Албатта, у қавмига имомлик қиларди. Ровий шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. Қавм:
“Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг имомимиз касал”, дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар у ўтирган ҳолда намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтирган ҳолда ўқинглар”,  дедилар”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио