Сулаймон ибн Ясор яъни, Маймунанинг мавлосидан ривоят қилинади. У шундай деди: “Ибн Умарнинг олдига Балот*га бордим. Улар (яъни, Балот аҳли) намоз ўқишаётган эди. Мен: “Улар билан бирга намоз ўқимайсизми?” дедим. Ибн Умар: “Мен намозни ўқиб бўлдим, дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бир кунда икки марта намоз ўқиманглар”, деяётганларини эшитганман”, деди”.
*Балот тош ётқизилган ер бўлиб, у Мадинадаги маълум жойнинг номи бўлиб қолган.
|