Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўз ўрнида намоз ўқигандан сўнгра жамоатни топиб, улар билан бирга намоз ўқийдиган киши ҳақида

Язид ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У киши ёш болалик чоғларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиганлар. У зот намозни ўқиб бўлиб, бирдан икки кишини намоз ўқимай масжиднинг бир томонида турганларини кўриб қолдилар. Бас, уларни чақирдилар. Уларни қалтираб турган ҳолларида олиб келишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларни биз билан намоз ўқишдан нима ман қилди?” деб сўрадилар. Икковлари:
“Биз намозни ўз жойларимизда ўқидик”, дедилар.
Бас, у зот:
“Ундоқ қилманглар. Қачон бирингиз ўз жойида намоз ўқиса-ю, сўнгра имомни намоз ўқимаган ҳолда топса, у билан намоз ўқисин. Албатта, у(намоз) унинг учун нафлдир”, дедилар”.

Ҳадис такрор келган.

Язид ибн Омирдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен келганимда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда эдилар. Улар билан намозга киришмай, ўтирдим”. Язид ибн Омир шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўгирилиб, Язидни ўтирган ҳолда кўрдиларда:
“Мусулмон бўлмадингми, эй Язид?!”, дедилар. Язид:
“Йўғ-е, эй Аллоҳнинг Расули, дарҳақиқат мусулмон бўлдим”, деди.
“Инсонларга қўшилиб, намозларига қўшилмоқдан сени нима тўсди?” дедилар. У:
“Батаҳқиқ, мен ўз ўрнимда намозни ўқиган эдим ва сизларни ҳақиқатда, намозни ўқиб бўлгансизлар, деб ўйлабман”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар (жамоат) намозига келганингда инсонларни топсанг, улар билан бирга намоз ўқи. Агар ўқиб бўлган бўлсанг сен учун нафл, ушбу (аввал) ўқиганинг эса  мактуба (фарз) бўлади”, дедилар”.

Бани Асад ибн Ҳузаймадан бўлган бир киши Абу Айюб ал-Ансорийдан сўраб, шундай деди:
“Бизларнинг биримиз ўз ўрнида намозни ўқиб сўнгра масжидга боради. Намозга такбир айтилса, улар билан ҳам бирга ўқийди. Бас, ана ўша ишдан ўзимда бир нарса топаман”. Абу Айюб:
“Биз ўша хусусда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганимизда, у зот:
“Ана ўша у учун жамоат улушидир”, дедилар”, деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио