Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга шошилиш ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ с.а.нинг шундай деганларини эшитдим:
“Агар намозга такбир айтилса, унга шошилиб келманглар. Юриб, ўзларингизга хотиржамликни лозим тутган ҳолда келинглар. Нимани топсанглар ўқинглар, нимани ўтказиб қўйган бўлсанглар, тамом қилиб қўйинглар”.
Абу Довуд шундай деди: “Шунингдек аз-Зубайдий, ибн Абу Зеъб, Иброҳим ибн Саъд, Маъмар, Шуайб ибн Абу Ҳамзалар аз-Зуҳрийдан ривоят қилиб:
“...нимани ўтказиб қўйган бўлсанглар, тамом қилиб қўйинглар”, деган. Ибн Уяйнанинг ёлғиз ўзи Зуҳрийдан ривоят қилганда:
“...нимани ўтказиб қўйган бўлсанглар, қазосини ўқинглар”, деди. Муҳаммад ибн Амр Абу саламадан, у эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганда ва Жаъфар ибн Робиа ал-Аърождан, ал-Аърож эса Абу Ҳурайрадан ривоят қилганида:
“...тамом қилиб қўйинглар”, деган. Ибн Масъуд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Абу Қатода ва Анас розияллоҳу анҳумлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишганида, барчалари:
“...тамом қилиб қўйинглар”, деган”.

Ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио