Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёлларнинг масжидга чиқишлиги тўғрисида келган нарсалар ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар. Лекин ҳидсиз бўлган ҳолларида чиқсинлар”, дедилар”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар” , дедилар”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар. Уларнинг уйлари улар учун яхшироқдир” , дедилар”.

Мужоҳиддан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Абдуллоҳ ибн Умар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аёлларга кечқурун масжидга боришга изн беринглар”, дедилар”, деди. Унинг ўғли:
“Аллоҳга қасамки, биз уларга изн бермаймиз. (Агар изн берсак) фасодни ушлайдилар. Аллоҳга қасамки, биз уларга рухсат бермаймиз”, деди. Мужоҳид шундай деди:
“Абдуллоҳ ибн Умар уни сўкиб, ғазаб қилди ва:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга изн беринглар, деганлар, десам, сен, биз уларга рухсат бермаймиз, дейсанми”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио