Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга юриб бориш фазли тўғрисида келган нарсалар ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Масжиддан қанча узоқ бўлганнинг ажри шунча улуғ бўлур”, дедилар”.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Бир киши бўларди. Мен Мадийна аҳлидан қиблага қараб намоз ўқийдиган кишилар ўша кишидан ичида масжиддан узоқроқ бўлган бирор кишини билмасдим. У масжидда намоз ўқишни канда қилмасди. Мен унга:
“Агар эшак сотиб олганингда қайноқ қум ва зулматда уни миниб келардинг”, дедим. У:
“Албатта, мени манзилим масжид ёнида бўлишини хуш кўрмайман”, деди. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўша гапи тўғрисида сўрадилар. У:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Мен масжидга боришим ва агар қайтсам, аҳлимга қайтишимга (ажр) ёзилмоқлигини хоҳлайман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ сенга ўшанинг ҳаммасини берди, Аллоҳ азза ва жалла сенг сен талаб қилган нарсанинг барчасини берди”, дедилар”.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким уйидан таҳорат қилган ҳолида фарз намозга чиқса, унинг ажри эҳром кийган ҳожининг ажрича бўлур. Ким чошгоҳ тасбеҳига (яъни намозига) чиқса, фақат унинг учунгина чиқса, унинг ажри умра қилувчининг ажрича бўлур. Бир намоз билан иккинчи намоз орасида беҳуда нарса бўлмаса, иллиййин китобидадир”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кишининг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундоқ бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса, шу чиқишида намоздан бошқа нарсани мақсад қилмаса, уни фақат намоз (масжидга) қайтарса, масжидга киргунча босган ҳар бир қадамида бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади. Бас, қачон масжидга кириб, сизлардан бирингиз намозда бўлар экан ва намоз уни ушлаб турар экан, модомики, намоз ўқиган ўрнида, фаришталар унга салавот айтиб туради:
“Эй бор Худоё, уни мағфират этгин. Эй бор Худоё, унга раҳм қилгин. Эй бор Худоё, уни тавбасини қабул қилгин”. Модомики,  унда азият бермаса ёки таҳоратини синдирмаса”, дейдилар”.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Жамоатдаги намоз йигирма бешта намозга тенгдир. Агар намозини сувсиз ерда ўқиса, рукуъсини, саждасини тугал қилса, (у) элликта намозга етади”.
Абу Довуд шундай деди: “Абдулвоҳид ибн Зиёд ҳадисда:
“Кишининг сувсиз ердаги намози жамоатдаги намозидан икки баробар кўпайтирилади”, ни айтиб, ҳадисни давом эттирди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио