Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азонда муаззиннинг айланишлиги ҳақида

Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Мен Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ошланган теридан бўлган қизил чодирда эдилар. Билол чиқиб, азон айтди. Мен унинг оғзини у ёққа, бу ёққа буриб (азон айтаётганини) кузатиб турар эдим”.
Абу Жуҳайфа шундай деди:
“Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар. Устиларида елкага ташлаб оладиган яманий қатарий қизил жубба* бор эди”.
Мусо шундай деди:
“Абу Жуҳайфа шундай деди:
“Билолни кўрдим, у Абтоҳ*га чиқиб, азон айтди. Ҳаййа алас солаҳ, ҳаййа алал фалаҳ” га етганида бўйнини ўнгга, чапга бурди, айланмади. Сўнгра кириб, хассани олиб чиқди”. Мусо ҳадисни давом эттирди.

*Қизил либос хусусида етти хил қараш мавжуд:
1.Мутлақ жоиз. Бу Алий, Толҳа, Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Барро ва бошқа бир қанча саҳобалардан ва Саид ибн Мусайяб, Нахаий, Шофеъий, Абу Қулоба ва бошқа бир гуруҳ тобеъийнлардан ривоят қилинган.
2.Мутлақ жоиз эмас. Бу фикр кимлардан ривоят қилингани айтилмаган. Балки, бу хабар ва асарларда муаллифсиз жумла ўлароқ келтирилган.
3.Тўқ қизил бўлишлиги макруҳ. Бу Ато, Товус ва Мужоҳиддан ривоят қилинган.
4.Зийнат ва шуҳрат учун қизил кийим кийишлик макруҳ. Уйда кийиш, меҳнат вақтида кийиш жоиз. Бу ибн Аббосдан ривоят қилинган.
5.Ип  қизил бўлиб, сўнгра мато бўлгач, унга безак берилса ва шу безак  унинг рангини беркитса жоиз. Ҳаттобий ушбу фикрни қувватлаган.
6.Асфар (сариқ ранг берадиган ўсимлик) билан бўялган кийимгина жоиз эмас. Бунинг ҳам ровийси номаълум.
7.Мутлақ қизил бўлса жоиз эмас. Лекин унда бошқа ранг ҳам аралаш бўлса кийиш жоиздир. (Ҳофиз ибн Ҳажар. “Фатхул Борий”).
 
*Абтоҳ Макка чеккасидаги маълум тепалик.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио