Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан, у Бани Нажжорлик бир хотиндан ривоят қилади. У хотин шундай деди: “Менинг уйим масжид атрофидаги уйлардан узунроқ эди. Билол бомдодга унинг устида азон айтарди. Саҳарда келар, уй устида ўтириб, тонгни кутарди. Қачон тонг (отганини) кўрса, керишар, кейин: “Эй Аллоҳим, албатта, мен Қурайшнинг Сенинг динингни қоим қилганлари учун, Сенгагина ҳамд айтаман ва Сендангина ёрдам талаб қиламан”, дер эди”. Хотин шундай деди: “Сўнгра азон айтарди”. Хотин шундай деди: “Аллоҳга қасамки, бирор кеча уни, яъни ушбу калималарни тарк қилганини билмадим”.
|