Муҳаммад ибн Абдуллоғдан, у амакиси Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, шундай деди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам азон хусусида бир неча ишларни ирода қилиб, улардан бирортасини қилмадилар”. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ шундай деди: “Абдуллоҳ ибн Зайдга уйқусида азон кўрсатилди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, унинг хабарини берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни Билолга ўргат”, дедилар. У Билолга уни ўргатди. Билол азон айтди. Абдуллоҳ шундай деди: “Уни мен кўрдим ва уни ўзим хоҳлаган эдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен такбир айт”, дедилар”.
Мадина аҳлидан бўлган шайх ансорлардан Муҳаммад ибн Амр шундай деди: “Абдуллоҳ ибн Муҳаммаддан эшитдим. У шундай деди: “Менинг бобом Абдуллоҳ ибн Зайд ушбу хабарни сўзлаб берар: “Менинг бобом такбир айтган”, дер эди”.
Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоий шундай деди: “Биринчи субҳ азонининг вақти бўлганда, мени (азон айтишга) буюрдилар. Яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: (буюрдилар). Мен азон айтдим. (Кейин): “Эй Аллоҳнинг Расули: Такбир айтаман дея бошладим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам фажрга, машриқ томонга қараб: “Йўқ”, дедилар. Қачонки тонг отгач (маркабдан) туши, таҳорат қилдилар. Сўнгра менга бурилдилар. Батаҳқиқ, саҳобалари етиб келишди. Яъни у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Билол такбир айтишни ирода қилган эди, унга Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Батаҳқиқ азонни Судоълик биродар айтди. Ким азон айтса, бас, ўша такбир айтади”, дедилар. Зиёд ибн Ҳорис: “Бас, мен такбир айтдим”, деди”.
|