Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу эшикни аёллар учун алоҳида қилиб қўйсакмикан”, дедилар. Нофеъ шундай деди: “Ибн Умар ўша эшикдан ўлгунча кирмади”. Буни Абдулворисдан бошқалар айтган. У эса: “У Умар эди ва бу саҳиҳроқдир”, деди.
Нофеъдан ривоят қилинади. У: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деди”, деб, юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилди ва бу саҳиҳроқдир.
Нофеъдан ривоят қилинади: “Албатта, Умар ибн Хаттоб аёллар эшигидан кирмоқликдан қайтарар эди”.
|