Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кейинги кечки намоз (хуфтон) нинг вақти тўғрисидаги боб

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У:
“Мен бу намознинг, кейинги кечки (хуфтон) намознинг вақти тўғрисида одамларнинг билувчироғиман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ойнинг учинчи кечасида, ой йўқолганда ўқир эдилар”, деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хуфтон намози учун кутиб турдик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг учдан бири кетган вақтда ёки ундан кейин олдимизга чиқдилар. У зотни бирор нарса машғул қилдими ёки бошқами била олмадик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан вақтларида:
“Бу намозни кутиб турибсизларми? Агар умматимга оғир бўлмоқлиги бўлмаганда, уни (доим)  шу соатда ўқир эдим”, дедилар. Сўнгра муазинга буюрдилар, у намозга такбир айтди”.

Осим ибн Ҳумайд ас-Сакуний Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни хуфтон намозида кутиб турган эдик. Бас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кечиктирдилар, ҳатто гумон қилувчи у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқмасалар керак деган гумонга борди. Бизлардан биримиз, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлдилар, биз ана шундоқ ўтираверамизми, дер эди. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққанларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб турган гапларини айтдилар. Бас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
“Бу намозни кечиктиринг. Албатта, сиз бошқа умматларга кўра у билан афзал қилиндингиз. Сиздан олдин ҳеч бир уммат уни (бундоқ) ўқимаган”, дедилар”.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан хуфтон намозини ўқидик. Ўшанда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қарийб тунни ярми ўтгунга қадар чиқмадилар. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жойингизни эгалланг”, дедилар. Биз жойимизни эгалладик. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, (сиздан бошқа) одамлар намозларини ўқиб, ўринларига ётдилар. Албатта, сиз бу намозни кутган вақтингизда намозда бўлдингиз. Агарда заифнинг ожизлиги ва беморнинг касаллиги бўлмаса эди, бу намозни тунни ярмига кечиктирар эдим”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио