Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз оёқ кийими билан нажосатни босса, албатта, у учун тупроқ покловчидир”, дедилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис маъносини ривоят қилади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар икки маҳсиси билан нажосатни босса, уларни покловчиси тупроқдир”, дедилар”.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шунинг маъносидаги ҳадисни ривоят қилади.
|