Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мазий хусусидаги боб

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Мен кўп мазийлик киши эдим. Ғусл қилавериб ҳатто орқамда машаққат пайдо бўлди. Ана шуни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундай қилма! Агар мазийни кўрсанг, закарингни юв ва намозга оладиган таҳоратингни қил! Бас агар сувни (яъни манийни) шиддат билан тўксанг, ғусл қил!”.

Албатта, Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Миқдод ибн
Асвадга у учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳлига яқинлашса ундан мазий чиқадиган киши нима қилишлиги тўғрисида сўрамоқликни буюрдилар.
“Бас албатта, менинг ҳузуримда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари бор бўлиб ва мен буни сўрамоқдан ҳаё қилардим”, дедилар. Миқдод айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ана шу тўғрида сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар сизлардан бирингиз ана шуни топса, фаржини ювсин ва намоз учун оладиган таҳоратини қилсин!”- дедилар.

Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Миқдодга шундай деди...” ва шунга ўхшаш (ҳадисни) зикр қилди.
“Миқдод уни сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Закарини ва икки тухумини ювсин!”- дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Саврий ва жамоат Ҳишомдан, у дадасидан, дадаси эса Алий розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Унда:
“Ва икки тухумни”, деган.

Ҳишом ибн Урва дадасидан, у Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтиб берган ҳадисни ривоят қилади. Алий розияллоҳу анҳу:
“Миқдодга айтдим”, деди. Бас шу ҳадиснинг маъносини зикр қилди.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни ал-Муфаддал ибн Фадола, жамоат, Саврий ва ибн Уяйна Ҳишомдан, у дадасидан, дадаси эса Алий ибн Абу Толибдан ривоят қилган.
Бу ҳадисни  ибн Исҳоқ Ҳишом ибн Урвадан, у дадасидан, у эса Миқдод розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, унда:
“Икки тухумини”,  зикр қилмаган”.

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Мазийдан қийинчиликка учрар эдим. Унинг сабабидан кўп ғусл қилар эдим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“У нарсадан таҳорат қилсанг сен учун етарли”, дедилар. Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули, ундан кийимимга теккани қандоқ бўлади?” дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кафтингга сув олиб туриб, кийимингнинг у теккан жойига сепсанг, кифоя қилади”, дедилар”.

Абдуллоҳ ибн Саъд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғуслни вожиб қилувчи нарса тўғрисида ва сувдан кейин (яъни бавлдан кейин) бўладиган сув тўғрисида сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ана ўша мазийдир ва ҳар бир эркак зоти мазий чиқаради. Бас ундан фаржингни ва икки тухумингни юв ҳамда намоз учун оладиган таҳоратингни қил!”- дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио