Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уйқудан сўнг таҳорат қилиш боби

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг бирида намоздан машғул бўлиб, уни кечиктирдилар. Ҳатто биз масжидда ухлаб қолдик. Сўнгра уйғониб, кейин яна ухладик. Сўнгра уйғониб, яна ухлаб қолдик. Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқиб:
“Сизлардан бошқа ҳеч ким намозни кутиб ўтиргани йўқ”, дедилар”.

Анас розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонни кутишиб ҳатто мудрашдан бошлари осилиб қоларди. Сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқир эдилар”.
Абу Довуд шундай дейди: “Шўъба Қатодадан ривоят қилган ушбу ҳадисда қуйидаги жумлани зиёда қилиб шундай деган:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида биз шундай бўлар эдик”.
Бу ҳадисни ибн Абу Аруба Қатодадан кейинги лафз билан ривоят қилган.

Собит ал-Бунанийдан ривоят қилинади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Ҳуфтон намозига такбир айтилди. Шунда бир киши ўрнидан туриб:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир ҳожатим бор”, деди. Бас туриб у билан суҳбатлашдилар, ҳатто қавм ёки қавмнинг баъзиси мудраб қолди. Сўнгра улар билан намоз ўқидилар”.
(Собит ал-Бунаний) таҳоратни зикр қилмади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилар ва ухлардилар. (Ҳатто) хуррак отардилар. Сўнгра туриб намоз ўқирдилар ва таҳорат қилмас эдилар”.
Ибн Аббос шундай деди:
“Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Ухлаган ҳолингизда таҳорат қилмай, намоз ўқийсизми?”- дедим. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта таҳорат суянган ҳолда ухлаган киши учун вожиб бўлади”, дедилар”.
Усмон ва Ҳаннод қуйидагини зиёда қилди:
“Чунки қачон (одам) ёнбошласа, бўғинлари бўшашади”.
Абу Довуд айтади: Ровийнинг  “Албатта таҳорат суянган ҳолда ухлаган киши учун вожиб бўлади”, деган сўзи мункар ҳадисдир. Уни фақатгина Язид Абу Холид ад-Даланий  Қатодадан риовят қилган. Ҳадиснинг аввалини ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан жамоат ривоят қилган ва улар кейинги мана бу сўздан ҳеч бирини зикр қилишмаган. Ибн Аббос шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сақланган зот эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Икки кўзим ухлайди-ю, қалбим ухламайди”, дедилар”.
Шўъба айтади: “Албатта, Қатода Абул Олиядан тўртта ҳадис эшитган:
(Унинг биринчиси) Юнус ибн Матта ҳадисидир. (Бу ҳадис “Анбиё алайҳимуссаломлар ўртасини ихтиёр қилиш” бобида инша Аллоҳ келади. Тарж.).
(Иккинчиси) “Ибн Умар намозда” ҳадисидир. (Шояд бу ҳадис ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган қуйидаги ҳадиси бўлса:
“Албатта, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳдан сўнг, то қуёш чиққунга қадар ва асрдан сўнг то қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар”. Бу ҳадисни икки шайх ва Насаий ривоят қилишган. Тарж.).
(Учинчиси) “Қозилар уч хил бўлади” ҳадисидир. (Бу ҳадис инша Аллоҳ қозилик бобида келади. Тарж.).
(Тўртинчиси) “Ибн Аббоснинг:   
“Менга  энг рози бўлинган кишилар айтиб берди. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир”, ҳадисидир. (Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши:
“Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир.
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва Асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар”. Бу ҳадисни олти имом ўз китобларида келтиришган. “Ҳадис ва Ҳаёт”дан олинди.)
Абу Довуд айтади: “Язид ад-Даланийнинг ҳадисини Аҳмад ибн Ҳанбалга зикр қилдим. У ҳадисни инкор қилиб, менга зажр қилди ва: “Язид ад-Даланийни Қатода асҳобларига киритишга йўл бўлсин”, деди. Ҳамда ҳадисни эътиборга олмади”.   
 
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“ Орқанинг ипи кўздадир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио