Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қондан (сўнг) таҳорат олиш боби

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик – яъни “Зоти Риқоъ” ғазотига чиқдик – бир киши мушриклардан бўлган бошқа кишининг аёлини ўлдирди. Мушрик:
“Муҳаммад саҳобаларидан бирининг қонини тўкмагунча тўхтамайман”, деб қасам ичди. Бас чиқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан эргашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир манзилга тушдилар-да:
“Қайси эркак бизни қўриқлайди?”- дедилар. Муҳожирлардан бир киши (Аммор ибн Ёсир) ва ансорлардан бир киши (Аббод ибн Бишр. Имом Байҳақий “ Далоил ан-Нубувва” да бу икки саҳобанинг исмини зикр қилган) отилиб чиқди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Даранинг душман тарафида бўлинглар”, дедилар. Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
“Вақтики, бу икки киши дарага чиқишгач, муҳожир саҳоба ухлашга ётди. Ансорий саҳоба эса намоз ўқишга турди. Мушрик келди. Инсон қорасини кўргач, у қавмнинг қўриқчиси эканлигини билди. Унга камондан ўқ отиб, санчиб қўйди. Ансорий саҳоба мушрикнинг учтагача отган  ўқини суғуриб олди. Сўнгра рукуъ ва сажда қилди. Кейин шеригини уйғотди. Мушрик уларга ўзини сездириб қўйганини билгач, қочиб кетди. Муҳожир саҳоба ансорий саҳобадаги қонни кўргач:
“Субҳаналлоҳ! Биринчи ўқ отилганда уйғотсанг бўлмасмиди?”- деди. Ансорий саҳоба:
“Бир сурани бошлаган эдим, уни кесиб қўйишни хуш кўрмайман”, деди”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио