Сут ичгандан кейин таҳорат олиш (яъни мазмаза қилиб, оғизни чайқаш) тўғрисидаги боб
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар. Кейин сув сўраб, (у билан) мазмаза қилдилар. Сўнгра: “Албатта унда ёғ бор”, дедилар”.