Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Истинсор (яъни сувни бурунга олиб қоқиш) тўғрисидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Сизлардан бирингиз агар таҳорат қилса, бурнига сув олиб, сўнгра уни қоқсин”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
“Истинсорни муболағали қилиб икки марта ёки уч марта қилинглар”, дедилар”.

Осим ибн Лақийт ибн Собранинг дадаси Лақийт ибн Собрадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига  Банил Мунтафиқ элчиларидан бири бўлиб келдим – ёки Банил Мунтафиқ элчилари сафида эдим”.
(Лақийт) айтади:
“Вақтики Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, у кишини ўринларида топа олмадик. Мўъминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳони топдик”.
 (Лақийт) айтади:
“У киши розияллоҳу анҳо биз учун тайёрланган хазийра (майдаланган гўштни пишириб, унга талқон қўшиб тайёрланадиган таом)га  бизни таклиф қилдилар”.
(Лақийт) айтади:
“Бизга қиноъ олиб келинди”. Ровийлардан Қутайба қиноъни айтмаган. Қиноъ ичида хурмоси бор товоқдир.
“Сўнгра Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келдилар ва:
“Бирор нарса едингларми?” ёки “Сизларга бирор нарса таклиф қилиндими?”, дедилар”.
 (Лақийт) айтади:
“Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!”, дедик”.
 (Лақийт) айтади:
“Биз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Тўсатдан чўпон қўйини тепаликка олиб чиқди. У билан бирга мараётган қўзичоқ бор эди. Набий соллалоҳу алайҳи васалламунга:
“Нима туғдирдинг, эй Фалончи?” дедилар. У:
“ Урғочи қўзичоқ”, деди.
“Унинг ўрнига бизга бир қўй сўйиб бергин!”, дедилар. Сўнгра:
“Биз сенинг сабабингдан бу қўйни сўйдик деб ўйламагин. (Шу ерда -لاَ تَحْسَبَنَّ  -ла таҳсабанна демай, балки - لاَ تَحْسِبَنَّ -ла таҳсибанна дедилар).
Бизнинг юзта қўймиз бор. Унинг кўпайишини хоҳламаймиз. Агар чўпон битта урғочи қўзи болалатса, унинг ўрнига битта қўй сўямиз”, дедилар.
 (Лақийт) айтади:
“Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир хотиним бор, унинг тили заҳар”, дедим”.
“Ундай бўлса уни талоқ қил!”, дедилар.
(Лақийт) айтади:
“Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Унда суҳбат ва ундан менинг болам бор”, дедим.
“Уни (яхшиликка) буюр! – Ровий айтади: “Унга насиҳат қил! Агар унда яхшилик бўлса, бас (буюрганингни) қилади. Чўричангни урганингдек, “тахтиравонингни” (яъни аёлингни) урмагин!” -  дедилар.
(Лақийт) айтади:
“Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Менга таҳоратдан хабар беринг!”, дедим.
“Таҳоратни мукаммал қил! Бармоқларинг орасини ҳилол қил! Истиншоқни муболағали қил! Лекин агар рўза ҳолда бўлсанг ундай қилма!”, дедилар”.

Бани Мунтафиқнинг элчиси, Осим ибн Лақийт ибн Собранинг дадасидан ривоят қилинади:
“У Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига борди. Бас бунда (Ибн Журайж) юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилди. (Унга зиёда қилиб қуйидагиларни) айтди:
“Тез орада, куттирмай Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шаҳдам қадамлар билан ўзларини ўнг-чапга ташлаган ҳолда келдилар”.
 (Ровий ибн Журайж) хазийранинг ўрнига асийдани айтди. (Асийда - унни ёғга аралаштириб пишириладиган овқат, яъни атала).

Ибн Журайж бу ҳадисни айтиб берди. Унда (Абу Осим ибн Журайждан ривоят қилиб, юқоридаги ҳадисга қўшимча):
“Агар таҳорат олсанг мазмаза қил!” ни  айтди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио