Талҳа дадасидан, у бобосидан. Бобоси шундай деди: “Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирдим. У киши соллалоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган эдилар, сув эса юзларидан ва соқолларидан кўкракларига оқиб турар эди. Мен у зот соллалоҳу алайҳи васалламнинг мазмаза билан истиншоқнинг ўртасини ажратганларини кўрдим”.
|