Ҳумайд ал-Ҳимярий шундай деди: “Тўрт йил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга соҳиб бўлган кишига йўлиқдим. У ҳудди Абу Ҳурайра каби саҳоба эди. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишидан ортган сув билан аёл ғусл қилмоқлигидан ёки аёлдан ортган сув билан киши ғусл қилмоқлигидан қайтардилар”. Мусаддад: “Барчалари қўл солиб (ғусл қилсинлар)”, ни зиёда қилди.
Ҳакам ибн Амрдан ривоят қилинади, у (Ҳакам ибн) ал-Ақроъдир: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эр кишини аёл таҳоратидан ортган сув билан таҳорат қилмоқлигидан қайтардилар”.
|