Ибни Аббос розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи азвожи мутоҳҳаротлари катта идишдаги (сув)дан ғусл қилишарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан таҳорат қилиш – ёки ғусл қилиш – учун келдилар. У зотга: “Эй Аллоҳнинг Расули албатта мен жунуб ҳолда эдим”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта сув жунуб бўлмайди”, дедилар”.
|