Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тунда қоим бўлган киши учун мисвок ишлатиш боби

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тунда қоим бўлсалар оғизларини мисвок билан ишқар эдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун таҳорат сувлари ва мисвоклари (тайёрлаб) қўйилар эди. Агар тунда қоим бўлсалар, қазои ҳожатдан сўнг мисвок ишлатар эдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ҳам, наҳорда ҳам ётиб уйғонсалар, албатта таҳоратдан олдин мисвок ишлатар эдилар”.

Абдуллоҳ ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Бир кечани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтказдим. Қачон уйқуларидан уйғонсалар, таҳоратларини (қилиб) келардилар, кейин мисвокларини олиб, уни ишлатар эдилар. Сўнгра ушбу оятларни тиловт қилардилар:

“Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор”. (Оли-Имрон сураси 190-оят).
Токи сурани тугатишга яқинлашардилар ёки тугатар эдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, намоз ўқийдиган жойларига борар ва икки ракат намоз ўқирдилар. Кейин жойларига қайтиб, Аллоҳ хоҳлаганча ухлар эдилар. Сўнгра уйғониб, ҳудди шундоқ қилар эдилар, кейин жойларига қайтиб, ухлардилар. Сўнгра уйғониб, ҳудди шундоқ қилар эдилар, кейин жойларига қайтиб, ухлардилар. Сўнгра уйғониб, ҳудди шундоқ қилар эдилар. Ана шунинг барчасида мисвок ишлатиб, икки ракат намоз ўқирдилар. Сўнгра витр ўқидилар.
Абу Довуд айтади:
“Ибни Фузайл Ҳусойндан ривоят қилганида, ибни Аббос шундай дедилар:
“Мисвок ишлатиб, таҳорат қилдилар ва шу ҳолда:
(Албатта, осмонлару ернинг яратилишида...) оятини токи сура тугагунича ўқидилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио