Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мисвок (ишлатиш) фитратданлиги боби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай дейдилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш”.
Закариё айтади:
“Мусъаб, ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак”, деди”.

Мусо ибни Исмоил ва Довуд ибни Шабиблар бизга айтиб беради...
Мусо дадасидан (яъни Муҳаммад ибни Аммор ибни Ёсирдан), Довуд эса Аммор ибни Ёсирдан (яъни бобосидан)  ривоят қилиб айтади:
“Албатта Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
“Дарҳақиқат мазмаза (оғизни чайиш) ва истиншоқ (бурунни сув билан чайиш) фитратдандир”.
Аммор ибни Ёсир аввалги Оиша онамиз ҳадисдагиларни зикр қилди, ундаги “соқолни ўстириш” ни келтирмай, “хатна қилиш” ни зиёда қилди. “Кийимга сув сепиш” ни айтиб, “сув билан истинжо қилиш” ни зикр қилмади.
Абу Довуд айтади:
“Бу ҳадисга ўхшаши ибни Аббосдан ҳам ривоят қилинган. Ва у (фитратни) бештаси бошга тегишли эканлигини айтган. Унда  “фарқ очиш” ни зикр қилиб, “соқол ўстириш”ни айтмаган”.
Абу Довуд айтади:
“Ҳаммоднинг ва Мужоҳиднинг Толқ ибни Ҳабибдан ва Бакр ибни Абдуллоҳ ал-Музанийдан ушбу ҳадисга ўхшаш ривоят қилингани уларнинг ўз сўзларидир. Улар “соқол ўстириш” ни зикр қилишмаган. Муҳаммад ибни Абдуллоҳ ибни Абу Марям Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда ҳам “соқол ўстириш” ни зикр қилмаган. Иброҳийм ан-Нахаийдан ривоят қилинган шунга ўхшаш ҳадисда “соқол ўстириш” ва “хатна қилиш” ни зикр қилган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио