Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мисвок боби

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ бўлган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар мўъминларга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларга ҳуфтонни кечиктириш ва ҳар намоз олдида Мисвок ишлатишни буюрар эдим”, дедилар.

Зайд ибни Холид ал-Жуҳаний (р.а.)дан ривоят қилинади.
У киши шундай дедилар:
“Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шундай деганларини эшитдим:
“Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларга ҳар намоз олдидан Мисвок ишлатишни буюрар эдим”.
Абу Салама шундай деди:
“Зайдни масжидда ўтирганини кўрдим, котибнинг қулоғида қалам турадиган ўринда, унинг қулоғида Мисвок бор эди. Қачон намозга турса Мисвокни ишлатар эди”.

Муҳаммад ибни Яҳё ибни Ҳаббон Абдуллоҳ ибни Умарнинг ўғли Абдуллоҳдан (сўради):
“Ибни Умар ҳар намозга таҳоратли ва таҳоратсиз бўлсин (янги) таҳорат олиши умумий деб тушунасанми?”.
Абдуллоҳ шундай деди:
“Менга Асмо бинти Зайд ибни Хаттоб бу ҳадисни айтиб берди, албатта унга Абдуллоҳ ибни Ҳанзала ибни Абу Омир айтиб берган:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳоратли ва таҳоратсиз бўлсин (янги) таҳорат олишни буюрдилар. Қачонки бу унга машаққат бўлганда, ҳар намоз учун Мисвок ишлатишга амр қилдилар. Ибни Умар буни қилишга ўзини қувватли деб билди ва ҳар намоз учун таҳорат қилишни ташламади”.
Абу Довуд:
“ Иброҳийм ибни Саъд Муҳаммад ибни Исҳоқдан бу  ҳадисни ривоят қилганида:
“Убайдуллоҳ ибни Абдуллоҳ”, деган”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио