Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

У билан истинжо қилиш наҳий қилинган нарсалар боби

Шайбон ал-Қитбаний шундай дейди:
“Маслама ибни Мухоллад Рувайфеъ ибни Собитни (Миср) ерининг қуйи томонига ушр йиғувчи қилиб тайинлади”.
Шайбон айтади:
“ Биз у билан Куми Шарикдан Алқомагача ёки Алқомадан Куми Шарикгача – Алқомни мақсад қилган ҳолда – бирга сайр қилдик.
Рувайфеъ шундай деди:
“Агар бизларнинг биримиз Росулуллоҳ (с.а.в) замонларида биродарининг ориқ туясини олса, унга ғаниматдан ярим ва бизга ҳам ярим бўларди. Агар бизларнинг биримиз тақсим қилса, унга қилич ва камон, бошқасига ўқ-ёй бўларди”.
Сўнгра яна шундай деди:
“Росулуллоҳ (с.а.в) менга шундай дедилар:
“Эй Рувайфеъ! Шояд мендан кейин сенинг умринг узун бўлса, инсонларга шуни хабар бер: Ким соқолини тугса ёки тумор тақса ёки ҳайвон тезаги ва суяги билан истинжо қилса, бас албатта Муҳаммад (с.а.в) ундан узоқдир”.

Шуяйма ибни Байтон ҳам ушбу ҳадисни Абу Солим
Жайшонийдан ривоят қилган. Абдуллоҳ ибни Амр розияллоҳу анҳу ҳам у киши (яъни Абу Солим ) билан бирга Алюн қўрғони эшигида қўрқчилик қилиб туришган холларида мана шуни зикр қилдилар. Абу Довуд:
“Алюн қўрғони  Фустотдаги тоғнинг тепасида”, дейди.  Абу Довуд:
“У Шайбон ибни Умайя бўлиб, куняси  Абу Ҳузайфа дейиларди”, деди.

Абу Зубайр Жобир ибни Абдуллоҳдан шундай дегании эшитди:
“Росулуллоҳ (с.а.в) бизларни суяк ёки тезак билан истинжо қилмоқлигимиздан қайтардилар”.

Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
“Росулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига жинларнинг жамоаси келиб:
“Эй Муҳаммад (с.а.в)! Умматингни суяк, тезак ёки кўмирга (яъни писта кўмир, чала ёнган ўтинга ҳам айтилади) истинжо қилишларидан қайтаргин! Аллоҳ таоло биз учун шу нарсаларни ризқ қилди”, дейишди”.
Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Набий (с.а.в) ана шу нарсалардан қайтардилар”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио