Абу Саид розиаллоҳу анҳдан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар: “Росулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим: “Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур”. Абу Довуд: “Бу ҳадис фақат Икрима ибни Аммор орқали боғланади”, дедилар.
|