Муснад

Кейинги >  

ИМОМИ АЪЗАМ ҲАЁТИ

Имом Абу Ҳанифанинг исми Нўъмон ибн Собитдир. Ҳижрий 80-йилда (699 м.й) Куфада туғилдилар. Ҳижрий 150-йилда (767 м.й)Бағдодда вафот этдилар.  Ислом оламида кенг тарқалган  Ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Имом Аъзам шундай дердилар: «Биз бу масалада фақат зарурат бўлгандагина қиёсга ўтамиз. Бу шундай: Китоб ва Суннатда,  саҳобаларнинг ҳукмларида далил тополмасак, саҳобалар иттифоқ бўлган масалага амал қиламиз. Агар саҳобалар ихтилоф қилишган бўлса, иллати муштарак бўлган икки ҳукмни бир-бирига  қиёслаймиз. Саҳобалардан бошқалар эса бизлар кабидир».

 «Сен динда кўп қиёс қилмоқдасан. Илк қиёс этган иблисдир», деган кишиларга Имоми Аъзам жума куни Куфа масжидида  мазҳабининг моҳиятини тушунтириб бундай дедилар: «Мен Аллоҳнинг китоби билан, сўнг Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатлари билан, ундан кейин эса саҳобаларнинг қарашлари билан амал қиламан, агар улар ихтилоф қилишган бўлсагина қиёсга ўтаман».

Шунда жамоат Имомнинг қўлини ўпиб: «Сиз олимлар сарварисиз, сиз ҳақингиздаги олдинги ёмон гумон гап-сўзларимиз учун бизни афв этинг», дедилар.  Имоми Аъзам: «Аллоҳ таоло бизни ва сизни кечирсин!» дейишди. («Уқудул жавоҳирул-мунифа», 1-5-бетлар).

 

ИМОМНИНГ ЗУҲДИ

 

Имом Аъзам жуда кўп ибодат қилар эдилар. Таҳажжуд намозини қолдирмасдилар, Қуръони каримни кўп  тиловат этар эдилар. Ҳалол ишлаб, ҳалол пул топардилар. Куфа ва Бағдод уламоларига  дарс берганлар. 55 марта ҳажга борганлар.

 

ИМОМ АЪЗАМНИНГ ЭНГ МАШҲУР ТАЛАБАЛАРИ

 

Муҳаммад ибн ал-Ҳасан, Имом Абу Юсуф, Зуфар, Рабиа, Вакеъ ибн Жарроҳлар.

 

АСАРЛАРИ

 

 Имом Аъзамдан талабалари ривоят қилган қуйидаги: «Фиқҳи акбар»,  «Ал-олим ва мутааллим», «Қадариййага раъддия», ҳадис борасида «Муснад» номли асарлари мавжуд.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинган бир ҳадисда: «Илм Сурайё юлдузида бўлса, уни форс кишилари олажак», дея марҳамат қилинган.

Имом Суютий айтадики: «Бу ҳадиснинг асли саҳиҳдир. Унда Абу Ҳанифага ишора бор. Ҳадиснинг саҳиҳлиги муттафақун алайҳдир» («Зужожатул  масобиҳ», 1- жилд, 62-бет)

 

ВАФОТИ

 

Имоми Аъзам қамоқхонада вафот этдилар. Қозиликни қабул қилмаганлари учун қамалган эдилар. Имом Аъзам вафот қилган куни Имом Шофеъий туғилдилар.

Имом Аъзамнинг жасадларини Бағдод қозиси Ҳасан ибн Аммора ювди. Ислом динига, унинг усулига ва фиқҳда катта хизматлар қилган Имом Аъзамдан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

 Имоми Аъзамнинг: «Улар ҳам, биз ҳам одам», деган сўзларининг моҳиятини англамай мужтаҳидликни даъво қилувчилар учун барча уламолар якдиллик ила эътироф этган мужтаҳид даражасининг шартларини келтирамиз. Улар қуйидагилар:

 

1. Мужтаҳид араб тилини барча лаҳжалари билан билиши.

2. Ўзидан олдин ўтган уламо ва фуқаҳолар ихтилоф қилган масалаларни  жуда яхши билиши.

3. Қуръони каримни тўла ёд олиб уни яхши тушуниши. Унинг турли қироатларини билиши, тафсир илмини ўрганиб,  муҳкам,  муташобиҳ, носиҳ ва мансуҳ оятларни ажрата олиши, Қуръон қиссаларини  батафсил билиши.

4. Ҳадис илмини эгаллаб,  саҳиҳ, саҳиҳбўлмаган,муттасил, мунқотеъ, мурсал, муснад, машҳур ва мутавотир ҳадисларни  билиши.

 5.Тақводор бўлиб ўз равшини Қуръони  Карим ва суннати набавияга асослаган бўлиши лозим.

Бу фазилатларга эга кишининг ижтиҳод қилиши ва унга кишиларнинг эргашиши дурустдир.

Ибн Қайим Жавзия айтадилар: Ижтиҳод шартлари бўлмаган кишига Қуръони Кариим ва ҳадислардан тўғридан тўғри масала чиқариши мумкин эмас

 Имоми Аъзам ҳазратлари муснадларида ривоят қилган ҳадислар келтирилган манбалар таржимага илова қилинди. Унда ҳадис истилоҳлари ҳақида қисқа маълумот бердик.  Мазҳабимиз масалалари манбаасини билишга муваффақ этган Аллоҳ таолога беадад шукрлар айтамиз. Имоми Аъзамнинг жойлари жаннат бўлсин. Омийн.

 

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 

Абу Ҳанифа (р.а.), Яҳёдан, у Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймийдан у Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийдан у  Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилади: Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Амаллар фақат ниятларга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади. Аллоҳ ва Расули (с.а.в.) учун ҳижрат қилган кишининг ҳижрати Аллоҳ ва Расулигадир. Дунё учун ҳижрат қилган киши дунёга эришади, аёл учун ҳидрат қилган киши унга уйланади, демак, кишининг ҳижрати ҳижрат қилган нарсаси учун бўлади».


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио