Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ШУФАЪ БЎЛИМИ

Уч юз қирқ тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Муҳаммаддан ривоят қилади. Абу Муҳаммад айтди: «Ибн Саид ибн Жаъфар Сулаймон ибн Абдуллоҳдан ривоят этиб, менга Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Қўшни шуфаъга ҳақлидир» (Шуфаъ - кўчмас мулкни айтмай сотганда харидордан тортиб сотиб олиш. - Тарж.) деганларини ёзиб юборди».

 

Уч юз эллигинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдулкаримдан, у Мисвар ибн Махрамадан ривоят қилади. Мисвар ибн Махрама айтди: «Саъд уйини сотмоқчи бўлганида қўшнисига бундай деди:

- Менга уйим учун саккиз юз дирҳам беришмоқчи, уйимни сен етти юз дирҳамга ол. Уни сенга бераман, чунки Расулуллоҳдан (с.а.в.): «Қўшни шуфаъни олмоққа энг кўп ҳақ соҳибидир», деб эшитганман.

Мисвар, Рофиъ ибн Ҳудайждан қилган бошқа ривоятда Рофиъ ибн Ҳудайж айтди: «Саид менга бир уй кўрсатиб: «Шу уйни сен сотиб ол. Бу уй учун менга сен берадиган пулдан кўпроқ беришмоқчи. Лекин сен уни олишга ҳақлисан. Чунки мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Қўшни шуфаъни олишга энг кўп ҳақдордир», деганларини эшитганман, деди».

Мисвар, Саъднинг қули Рофиъдан қилган яна бир ривоятда: Рофиъ Саъдга бундай деди: «Бу уйимни тўрт юз дирҳамга сен ол. Менга саккиз юз дирҳам берамиз, дейишди. Бироқ мени уни сенга сотмоқчиман. Зеро, Расулуллоҳдан (с.а.в.): «Қўшни шуфаъга ҳақлидир», деганларини эшитганман.

Саъд ибн Моликдан қилинган бошқа бир ривоятда шундай келган: Саъд уйини қўшнисига тўрт юз дирҳамга сотишни таклиф қилди ва менга бу уй учун саккиз юз дирҳам берадиган бўлишди. Лекин мен Расулуллоҳдан (с.а.в.): «Қўшни шуфаъга ҳақлидир», деганларини эшитганман.

 

Уч юз эллик биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Али ибн Ақмардан, у Масруқдан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Сиздан бирингизнинг қўшниси деворига ёғоч қўймоқчи бўлса, тўсқинлик қилмасин».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио