Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ота кичик қизни никоҳлаши хусусида

69 (1422) 3464. Оиша (р.о.)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олтига кирганимда уйландилар. Тўққизга кирганимда мен билан оилавий ҳаётни бошладилар.
Оиша (р.о.): “Мадинага келганимизда бир ой безгак касали бўлиб қолдим. Сочим (тўкилиб кетгач кейин) ўсиб, икки елкамга тушди. Умму Рувман олдимга келдилар. Ўшанда мен дугоналарим билан арғимчоқ учаётган эдим. У мени баланд овозда чақирган эди, олдига бордим. У мендан нима исташини билмас эдим. У қўлимдан ушладида, эшик олдида тўхтатди. Мен: “Ҳо, ҳо”, деб ҳансирар эдим. Ҳатто у ҳансираш мендан нари бўлди. У аёл мени уйга киритган эди, қарасам ансорий аёллар бор экан. Улар: “Хайр ва барака, бахтли бўлинглар”, дейишди. У мени ана шу аёлларга топширди. Улар менинг бошимни ювиб, (уст-бошимни) тузатишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса чошгоҳ пайтида тўсатдан пайдо бўлдилар. Аёллар эса мени у зотга топширишди”, дедилар.

70 (000) 3465. Оиша (р.о.)дан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олтига кирганимда уйландилар. Тўққизга кирганимда мен билан оилавий ҳаётни бошладилар.

71 (000) 3466. Урва Оишадан ривоят қиладилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага, етти ёшга кирганида уйландилар. У тўққизга кирганларида келин бўлдилар. Ўшанда ўйинчоқлари ўзлари билан бирга эди. Ўн саккизга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар.

 72 (000) 3467. Асвад Оиша (р.о.)дан ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша олти ёшга кирганларида уйландилар. Тўққизга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан оилавий ҳаётни бошқардилар. Ўн саккизга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио