63 (1418) 3457. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, вафо қилиниши энг ҳақли шарт, фаржларни ҳалол қилиб олганингиздаги (никоҳдаги) шартдир», дедилар». Ибн Мусанно ривоят қилган ҳадисда, арабий лафздаги “Шарт” ўрнига “Шурут”, дейилган.
|