Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Макка ва Мадинадаги икки масжидда намоз ўқишнинг фазилати

505 (1394) 3361. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бош­қалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно», дедилар».

506 (000) 3362. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бош­қалардаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно», дедилар».

507 (000) 3363. Абу Ҳурайра айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги намоз ундан бош­қалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам анбиёларнинг охиргиси ва масжидлари масжидларнинг охиргисидир».
Абу Салама билан Абу Абдуллоҳ лар айтишади.
Абу Ҳурайранинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, гапирган ушбу ҳадисида ҳеч қандай шак-шубҳамиз йўқ. Фақат Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини мустаҳкамлаб олишгина уни гапиришдан ман қилиб турар эди холос. Ҳатто Абу Ҳурайра вафот этдилар. Биз эса Абу Ҳурайра ҳақиқатда уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганларини у зот билан гаплашмаганимиз учун бир-биримизни маломат қилар эдик. Биз мана шу ҳолда турганимизда, Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қориз бизни ёнимизга ўтирди. Ва ана шу ҳадис хусусида яъни, Абу Ҳурайрадан келган матндаги камчилигимиз хусусида гаплашдик. Шунда Абдуллоҳ ибн Иброҳим бизга: "Гувоҳлик бераманки, Абу Ҳурайрадан эшитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта мен Набийларнинг охириман. Албатта масжидим масжидларнинг охиридир", деганлар", деб айтди.

508 (000) 3364. Яҳё ибн Саид айтадилар:
"Абу Солиҳдан: "Сен Абу Ҳурайрани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги намознинг фазилати ҳақида гапирган сўзларини эслайсанми?" деб сўрасам, у: "Йўқ, лекин менга Абдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Қориз хабар бердики, у Абу Ҳурайрадан эшитган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бош­қалардаги мингта намоздан (ёки минг намоз каби) афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно», дедилар», деди.

000 (000) 3364 (б). Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

509 (1395) 3365. Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бош­қалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустасно», дедилар».

000 (000) 3366. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 3367. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 3368. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

510 (1396) 3369. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Бир аёл беморлигидан шикоят қилиб: "Агар Аллоҳ менга шифо берса сафарга чиқиб, Байтулмақдисда албатта намоз ўқиб қайтаман", деди. Бас касалликдан тузалди. Сўнгра сафарга чиқишни хоҳлаб, сафар тадоригини кўрди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари Маймуна келганида у аёл салом берди ва ўша ҳақда хабар берди. Маймуна: "Ўтир, тайёрлаган нарсангни егин ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида намоз ўқийвер. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "(Масжидимдаги намоз) ундан бош­қалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Каъба масжиди бундан мустасно», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио