Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муҳожир ҳаж ва умрани адо этиб бўлгач маккада уч кундан оширмасдан туриши жоизлиги ҳақида

441 (1352) 3284. Абдурроҳман ибн Ҳумайддан ривоят қилинади:
"Умар ибн Абдулазиз Соиб ибн Язиддан: "Сиз Маккада истиқомат қилиш хусусида бирор нарса эшитганмисиз?" деганларида, Соиб: "Ало ибн ал-Ҳазрамийдан эшитганман. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, деб айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир (ҳаж амалларини бажариб) қайтгач Маккада уч кун истиқомат қилади", деб гўёки ундан ошириб юбормасин, дегандек бўлдилар", деб айтди.

442 (000) 3285. Абдурроҳман ибн Ҳумайддан ривоят қилинади:
"Умар ибн Абдулазиз ҳамсуҳбатларига:
"Сизлар Маккада истиқомат қилиш хусусида нима эшитгансизлар?" деганларида, Соиб ибн Язид: "Ало ибн ал-Ҳазрамийдан эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин Маккада уч кун истиқомат қилади", дедилар.

443 (000) 3286. Абдурроҳман ибн Ҳумайддан ривоят қилинади:
"Умар ибн Абдулазиз Соиб ибн Язиддан сўрадилар. Соиб: "Ало ибн ал-Ҳазрамийдан эшитдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин Маккада уч кеча истиқомат қилади", дедилар.

444 (000) 3287. Ало ибн Хазрамий хабар берадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин Маккада уч кун туради", дедилар.

000 (000) 3288. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио