409 (1336) 3240. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Равҳода отлиқларга йўлиқдилар. Ва: "Бу қавм ким?" дейишганида, улар: "Мусулмонлар", дейишди. Улар: "Ўзингиз кимсиз?" дейишганида, у зот: "Аллоҳнинг расули", дедилар. Бир аёл ўз гўдагини кўтариб туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Манавининг ҳажи бўладими?» деди. «Ҳа. Ажри сенга бўлади», дедилар».
410 (000) 3241. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Бир аёл ўз гўдагини кўтариб туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Манавининг ҳажи бўладими?» деди. «Ҳа. Ажри сенга бўлади», дедилар».
411 (000) 3242. Курайбдан ривоят қилинади: "Бир аёл ўз кичик гўдагини кўтариб туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Манавининг ҳажи бўладими?» деди. «Ҳа. Ажри сенга бўлади», дедилар».
000 (000) 3243. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
|