407 (1334) 3238. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб келаётгандилар. Хасъамалик бир аёл келиб фатво сўради. Фазл эса у аёлга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга назар солардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлни юзини бошқа томонга буриб қўярдилар. У аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг бандаларга фарз қилган ҳажи отамга у ўта қариб улов устида тура олмайдиган бўлганида етди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Бу воқеа видолашув ҳажида бўлган эди».
408 (1335) 3239. Фазлдан ривоят қилинади: Хасъамалик бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули! Отам катта ёшли қариядир. Унга ҳаждаги Аллоҳнинг фарзи шарт бўлиб қолган. У эса туясининг устида тик бўла олмайди», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг номидан ҳаж қил», дедилар.
|