Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳтиёжи бор киши ҳадйига аталган туяни миниши жоизлиги хусусида

371 (1322) 3195. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяни ҳайдаб олган кишини кўриб:
«Уни миниб ол», дедилар.
«У ҳадйига аталган эй Аллоҳнинг расули», деди.
«Миниб ол», дедилар.
«Иккинчи ёки учинчисида, сенга вой бўлсин», дедилар.

000 (000) 3196. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Фақат “Бир пайт бўйнида (нарса) осилиб турган туяни бир киши ҳайдаб юрар эди», бўлиб келган.

372 (000) 3197. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Муҳаммад  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
“Бир пайт бўйнида (нарса) осилиб турган туяни бир киши ҳайдаб юрар эди»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга вой бўлсини миниб ол”, дедилар.
«У ҳадйига аталган эй Аллоҳнинг расули», деди.
«Вой бўлсин миниб ол, вой бўлсин миниб ол», дедилар.

373 (1323) 3198. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяни ҳайдаб олган кишини олдидан ўтиб:
«Уни миниб ол», дедилар.
«У ҳадйига аталган эй Аллоҳнинг расули», деди.
«Миниб ол», деб, икки ёки уч марта айтдилар.

374 (000) 3199. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туя ёки ҳадийни ҳайдаб олган кишини олдидан ўтиб:
«Уни миниб ол», дедилар.
«У ҳадйига аталган», деди.
«Агар.....(шундай бўлса ҳам)», дедилар.

000 (000) 3200. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

375 (1324) 3201. Абу Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жобир ибн Абдуллоҳдан ҳадйини миниш ҳақида сўрадим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Токи мингани бошқа нарса топгунингча, агар мажбур бўлиб қолсанг уни яхшилик ила миниб ол», деганларини эшитганман», деди».

376 (000) 3202. Абу Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жобир ибн Абдуллоҳдан ҳадйини миниш ҳақида сўрадим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Токи мингани бошқа нарса топгунингча, уни яхшилик ила миниб ол», деганларини эшитганман», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио