Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўзи боришни хоҳламаган киши ҳадйини ҳарамга жўнатиш, нишонни осиш ва нишонларни титиш маҳбублиги ҳамда юборувчи эҳромда бўлмаслиги ва унга эҳромдаги нарсалардан бирортаси ҳаром бўлмаслиги хусусида

359 (1321) 3181. Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан ҳадйиларини жўнатардилар. Мен ҳадйиларидаги нишонларини (жунини) титиб берар эдим. Сўнгра у зот эҳромдаги четланадиган нарсалардан бирор нарсада четланмасдилар».
(Изоҳ: «ҳадйи» – «ҳадя» сўзининг жами, у ҳаж ёки умрага чиққан одам ўзи билан бирга қурбонликка атаб олиб келган қўй, эчки, мол ёки туя каби ҳайвонларни билдиради).

000 (000) 3182. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

360 (000) 3183. Оиша розияллоҳу анҳудан айтилади:
“Бу онамиз: “Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадйилари ва шу каби нарсалардаги нишонни (жунини) титганимни кўраётгандекман”.

361 (000) 3184. Оиша айтадилар:
“Мен мана шу икки қўлим билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадийларидаги нишонларини (жунини) титар эдим. Сўнгра у зот бирор нарсадан четлашмасдилар ҳам, тарк ҳам қилмасдилар.

362 (000) 3185. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларига осиладиган нишонларнинг (жунини) икки қўлим билан титиб бердим. Сўнгра у зот уларни ўркачини тилдилар ва нишон осдилар сўнгра Байтуллоҳга жўнатдилар. Мадинада турганларида у зотга ҳалол бўлган ҳеч бир нарса ҳаром бўлмади».

363 (000) 3186. Оишадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадийларини жўнатардилар. Мен қўлим билан нишонлар (жунини) титиб берар эдим. Сўнг бирор нарсадан ўзларини тиймасдилар. Ва ҳалол нарсадан ҳам ўзларини тиймасдилар.

364 (000) 3187. Уммул мўминин (Оиша)дан ривоят қилинади:
“Мен ҳузуримиздаги ана бу жундан ишланган нишонларни титар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса (эҳром киймаган) ҳалол бўлиб, ҳалолликларида аҳлларига келадиган нарса билан келар эдилар. Ёки киши аҳлига келадиган нарса билан келардилар.

365 (000) 3188. Оишадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўй нишонларининг (жунини) титиб берар эдим. У зот уларни (бошқалар билан) юборар ва ўзлари ҳалол бўлган ҳолларида қолар эдилар».

366 (000) 3189. Оишадан ривоят қилинади:
«Кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадийлари нишонларининг (жунини) титиб берар эдим. У зот уларга нишонни илиб, (бошқалар билан) юборар сўнгра ўзлари қолиб, эҳромдаги киши четланиши керак бўлган нарсаларнинг бирортасидан четланмасдилар».

367 (000) 3190. Оишадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гал Байтуллоҳга қўй ҳадйи қилганларида унга (нишон) илдилар.
 
368 (000) 3191. Оишадан ривоят қилинади:
“Бизлар қўйга (нишон) илиб, уни (кетаётганлар) билан жўнатиб юборар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол бўлардилар. У кишига (эҳромдагилардагидек) бирор нарса у зотга ҳаром бўлмас эди.

369 (000) 3192. Амра бинти Абдурроҳмандан ривоят қилинади:
“Ибн Зиёд Оишага қуйидагича мактуб ёзиб, унда, Абдуллоҳ ибн Аббос: “Ким бир ҳадйини атаса то уни сўйгунича ҳожи учун ҳаром бўлган нарса унинг учун ҳам ҳаром бўлади”, деб айтибдилар. Батаҳқиқ мен ўзимни ҳадйимни юбордим. Шунинг учун бу иш ҳақида менинг учун бирор нарса ёзиб юборинг”, дедилар. Шунда Оиша: “Ибн Аббос айтганларидек эмас. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадйилари нишонини қўлим билан титиб берар эдим, у зот қўллари билан уни осиб қўярдилар. Сўнгра отам билан бирга уни юборардилар. То ҳадйини сўйгунларича Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан бирор нарса у зотга ҳаром бўлмас эди”, дедилар.

370 (000) 3193. Оишадан ривоят қилинади:
“Бу онамиз парда ортидан қарсак чалиб, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадйиларига нишон илиб қўяр эдим. Уни (кетаётганлар) билан жўнатиб юборар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то ҳадйиларини сўйгунларича эҳромдаги киши ўзини тийгани каби тиймасдилар.
 
000 (000) 3194. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио