Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромни кўринишлари, ифрод, таматтуъ ва қирон ҳажларининг жоизлиги, ҳажни умрага киритиш жоизлиги ва қирон ҳажи қилувчи қачон эҳромдан чиқиши хусусида

111 (1211) 2902. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажи куни бирга чиқдик. Умрага ният қилдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни қурбонлиги бўлса умра билан бирга ҳажни ният қилсин. То иккисидан эҳромдан чиққунича биридан чиқмай турсин", дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳу: "Маккага борганимда ҳайз бўлиб қолдим. Байтуллоҳни ҳам, сафо ва марва орасини ҳам тавоф қилмадим. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилган эдим, у зот:
«Сочингни ёзиб, тараб ол. ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар.
Ўшандоқ қилдим. ҳажни тугатганимиздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъиймга юбордилар ва мен умра қилдим. У зот:
«Сенинг умрангнинг макони шудир», дедилар».
"Умрани ният қилганлар байтуллоҳ, сафо ва марвани тавоф қилиб, сўнгра эҳромдан чиқишди. Ҳаждаги миноларидан қайтгач бошқа тавоф қилишди. Аммо ҳаж ва умрани жамлаганлар битта тавоф қилишди".

112 (000) 2903. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажи куни бирга чиқдик. Биздан кимдир умрани ният қилди. Ва яна кимдир ҳажни ният қилди. Ҳатто Маккага келдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким умрага эҳром боғлаб, қурбонлик олиб келган бўлса эҳромдан чиқсин. Ким умрага эҳром боғлаб, қурбонлик олиб келган бўлса, то ўша қурбонлигини сўймагунча у эҳромдан чиқмайди. Ким ҳаж учун талбия айтган бўлса ҳажини охирига етказсин", дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳу: "Маккага борганимда ҳайз бўлиб қолдим. Арафа куни бўлгунича ҳайз ҳолимда қолдим. Фақат умрага талбия айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сочингни ёзиб, тараб ол. ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар. Мен ўшандоқ қилдим. ҳажни тугатганимиздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга юбориб, умрам макони бўлган Танъиймдан умра қилишни буюрдилар. Ҳаж менга лозим бўлганида ўша ердан эҳромдан чиқмаган эдим.

113 (000) 2904. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажи куни бирга чиқдик. Мен умра ниятида талбия айтдим. Қурбонликка (ҳайвон) етаклаб олмаган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким қурбонлик олиб келган бўлса умраси билан бирга ҳажга талбия айтсин. Сўнгра уларнинг иккисидан баробар эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмайди", дедилар. Мен ҳайз бўлиб қолдим. Арафа куни бўлгунида: "Эй Аллоҳнинг расули, фақат умрага талбия айтдим, ҳажимни нима қиламан", десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сочингни ёзиб, тараб ол ҳажни ният қил. Умрадан тўхтаб тур», дедилар. Мен ҳажни тугатганимдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга буюргандилар, у уловига мингаштириб, Танъимдан мени умра қилдиттирди. Мен ўша ердан умрамда ушланиб қолган эдим.

114 (000) 2905. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажи куни бирга чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳаж ва умрани ният қилган бўлса ўшани бажарсин. Ким ҳажни ният қилган бўлса уни бажарсин. Ким умрани ният қилган бўлса уни бажарсан", дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажга ният қилдилар. У зот билан бирга бўлганлар ҳам ҳажни ният қилишди. Ва яна одамлар ҳаж ва умрани ният қилишди. Ва яна одамлар умрани ният қилишди. Мен умра ният қилганлардан эдим", дедилар.

115 (000) 2906. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашув ҳажи куни, зулҳижжа ойи тўлиқ кирганида бирга чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким умрани ният қилган бўлса ўшани бажарсин. Агар мен қурбонлик олиб келмаганимда умрани ният қилган бўлар эдим. Қавмдан кимдир умрани ният қилди. Кимдир ҳажни ният қилди. Мен эса умрани ният қилганлардан эдим. Биз (уйдан) чиқиб, Маккага келдик. Арафа куни бўлганида ҳайз бўлиб қолдим. Умрамдан эҳромимни ечмадим. Мен буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилганимда, у зот: «Сочингни ёзиб, тараб ол, ҳажни ният қил», дедилар. Мен ўшандоқ қилдим. Ҳасба кечаси бўлганида Аллоҳ ҳажимизни бажаришни насиб қилди. Абдураҳмон ибн Абу Бакрни мен билан бирга юбордилар. Абдураҳмон мени уловларига мингаштириб, Танъимга олиб бордилар. Мен эса Умрани ният қилдим. Бу билан Аллоҳ ҳаж ва умрани адо этишга муваффақ қилди. Бунда қурбонлик ҳам , садақа ҳам, рўза ҳам йўқдир".

116 (000) 2907. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зулҳижжа ойи тўлиқ кирганида бирга чиқдик. Биз фақат ҳаж қилишни фикрлар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким умрани ният қилишни маҳбуб кўрса ўшани бажарсин", деб, юқоридагидек давом эттирдилар.

117 (000) 2908. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зулҳижжа ойи тўлиқ кирганида бирга чиқдик. Биздан кимдир умрага эҳром боғлади. Ва кимдир ҳаж ва умрага эҳром боғлади. Ва кимдир ҳажга эҳром боғлади. Мен эса умрага эҳром боғлаганлардан эдим", деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирилди.
Урва ана шунда: "Аллоҳ у кишини ҳаж ва умраларини адо эттирди", дедилар.
Ҳишом: "Ўшанда қурбонлик ҳам рўза ҳам садақа ҳам йўқдир", дедилар.

118 (000) 2909. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув йили бирга чиқдик. Биздан кимдир умрани ният қилди. Ва яна кимдир ҳаж ва умрани ният қилди. Ва яна кимдир ҳажни ният қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳажни ният қилдилар. Ким умрани ният қилган бўлса эҳромдан чиқди. Ким ҳажни ният қилган бўлса ёки ҳаж ва умрани ният қилган бўлса то қурбонлик куни бўлгунича эҳромдан чиқмади", дедилар.

119 (000) 2910. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (уйдан сафарга) чиқдик. Фақат ҳаж қилишни фикрлар эдик. Сараф номли ерга ёки унга яқинроқ жойга етганимизда, ҳайз бўлиб қолдим. Ҳузуримга набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирганларида йиғлаётган эдим. У зот: "Ҳайз кўрдингми?" дегандилар, мен: "Ҳа", дедим. У зот: "Бу нарса Аллоҳ одам қизларига битиб қўйган нарсадир. Ҳожи нима қилса, шуни қилавер. Фақатгина ювиниб, пок бўлгунингча байтни тавоф қилма», дедилар. (Ўшанда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари номидан қорамол қурбонлик қилгандилар.

120 (000) 2911. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик. Ҳаждан бошқа нарсани фикр қилмас эдик. Сариф номли ерга келганимизда ҳайз кўриб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирганларида мен йиғлаётган эдим. У зот:
«Сени нима йиғлатмоқда?» дедилар.
«Аллоҳга қасамки, бу йил чиқмасам ҳам бўларкан», дедим.
«Сенга нима бўлди, эҳтимол, ҳайз кўргандирсан?» дедилар.
«ҳа», дедим.
«Бу нарса Аллоҳ одам қизларига битиб қўйган нарса, ҳожи нима қилса, шуни қилавер. Фақатгина пок бўлгунингча байтни тавоф қилма», дедилар.
Маккага келганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Буни умра қилинг­лар», дедилар. Одамлар эҳромдан чиқдилар. Аммо ўзи билан қурбонлик олиб келганлар чиқмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва ўзига тўқлар билан бирга қурбонликлар бор эди. Сўнгра юриш вақти бўлганда яна эҳром боғладилар. Қурбонлик куни бўлганда пок бўлдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва тавофи ифозани қилдим. Бизга мол гўшти келтирилди. Шунда мен:
«Бу нима?» дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари номидан мол қурбонлик қилдилар», де­йишди.
Ҳасба куни бўлганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар ҳам ҳаж, ҳам умра билан қайтмоқдалар. Мен ҳаж билан қайтаманми?» дедим.
У зот Абдураҳмон ибн Абу Бакрга амр қилдилар. У мени туясига миндирди. Мен ўшани эслайман. Ўшанда кичик ёшдаги қизалоқ эдим. Мудраб қолиб, юзим эгарнинг орқа томонига тегиб турар эди. Ҳатто Танъимга етиб келдик. Ўша ердан умрани ният қилиб эҳром боғладим. Бу одамлар қилган умранинг баробарига эди».

121 (000) 2912. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бизлар ҳажга талбия айтдик. Сариф номли ерга етиб келганимизда, ҳайз кўриб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келганларида, мен йиғлаётган эдим...деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирдилар.
Фақат ушбу ривоятда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва ўзига тўқлар билан бирга қурбонликлар бор эди. Сўнгра юриш вақти бўлганда яна эҳром боғладилар" сўзи, ҳамда "Мен ўшани эслайман. Ўшанда кичик ёшдаги қизалоқ эдим. Мудраб қолиб, юзим эгарнинг орқа томонига тегиб турар эди", сўзи зикр қилинмаган.

122 (000) 2913. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни якка ўзини ният ҳам қилганлар", деб айтдилар.

123 (000) 2914. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж ойларида, ҳаж эҳромида ва ҳаж кечаларида ҳажга талбия айтиб чиқдик. Сариф номли ерга келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари олдига чиқиб:
Сизлар билан бирга бўлганларнинг қайси бирида қурбонлик бўлмаса умра аиалини бажаргани яхши. Кимнинг қурбонлиги бўлса ундай эмас", дедилар. Уларни ичидан кимдир бу сўзга амал қилди ва яна кимдир қурбонлиги бўлмагани учун тарк қилди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ва у зот билан бирга бўлган саҳобаларида қурбонлик олиш учун имконлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирганларида, мен йиғлаётган эдим. У зот: «Сени нима йиғлатмоқда?» дедилар. Мен "Саҳобаларингизга айтган сўзни эшитдим. Ва яна Умрадан (ман этилганимни) ҳам эшитдим", дедим. У зот: "Сенга ўзи нима бўлди", дедилар. Мен: "Намоз ўқимаяпман, яъни ҳайз кўриб қолдим", дедим. У зот: "Зарари йўқ, ҳажда бўлиб туравер, шояд Аллоҳ сени ундан баҳраманд қилса. Албатта сен одамнинг қизларидандирсан. Аллоҳ уларга нимани тақдир қилиб битиб қўйган бўлса сенга ҳам ўша нарсани битиб қўйгандир», дедилар. Мен эса ҳажга чиқавердим, ҳатто Минога тушганимизда (ҳайздан) пок бўлдим сўнгра байтуллоҳни тавоф қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳассабга тушдилар ва Абдураҳмон ибн Абу Бакрни чақириб: "Синглингни ҳарамдан ташқарига олиб чиққинда, умрага ният қилиб кел, сўнгра у Байтуллоҳни тавоф қилсин. Мен эса сизларни шу ерда кутиб тураман", дедилар. Биз ўша ерга чиқққанимизда, мен ният қилдим. Сўнгра Байтуллоҳни ва Сафо – марвани тавоф қилдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганимизда, у зот туннинг ярмида ўша манзилда эканлар. У зот: "Бажариб бўлдингми?" дедилар. Мен: "Ҳа", дедим. У зот саҳобаларига кетиш учун изн бердилар. Ўзлари ҳам (йўлга) чиқиб, Байтуллоҳнинг олдидан ўтгач, субҳи намозидан олдин у ерни тавоф қилдилар. Сўнгра Мадина (томон йўлга) чиқиб кетдилар.
  
124 (000) 2915. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлардан якка ҳажни ифрод нияти билан бажарганлар ҳам, қирон нияти бажарганлар ҳам ва таматтуъ ниятида бажарганлар ҳам бор эди", дедилар.

000 (000) 2916. Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади:
"Оиша розияллоҳу анҳу ҳаж қилиб келдилар".

125 (000) 2917. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Зулқаъда ойидан беш кун қолганида фақат ҳаж ниятида (Макка томон сафарга) чиқдик. Маккага яқинлашганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи билан қурбонлик олиб келмаганларга Байтуллоҳ билан сафо-марва оралигини тавоф қилиб бўлгач эҳромдан чиқишни буюрдилар. Оиша розияллоҳу анҳу: "Қурбонлик куни мол гўшти киритилди. Бу нима? Десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари номидан қурбонлик қилдилар, дейилди", деб айтдилар.
Яҳё айтадилар. Ушбу ҳадисни Қосим ибн Муҳаммадга зикр қилган эдим, у зот: "Сенга ҳам ушбу ҳадис етиб келдими? Аллоҳ номига қасам, бу қандай бўлса ўша кўринишда сенга етиб келибди", дедилар.

000 (000) 2918. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

126 (000) 2919. Мўминлар онаси (Оиша розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, одамлар икки амал (яъни ҳаж ва умра) билан кетишмоқда. Мен эса бир амал (яъни ҳажни ўзи билан) кетмоқдаман?" десам, у зот: "Кутиб тур, агар пок бўлсанг Танъимга чиқ ва ўша ердан эҳром боғла. Биз шундай ва шундай пайтда учрашамиз, дедилар. Гумон қилишимча, эртага дедилар шекилли. Лекин сенга чарчаганинг (ёки нафақангга яраша (савоб) бўлади", дедилар.

127 (000) 2920. 000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

128 (000) 2921. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга фақат ҳажни ният қилиб  чиқдик. Маккага келганимизда, Байтуллоҳни тавоф қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким қурбонлик олиб келмаган бўлса эҳромдан чиқишга амр қилдилар. Ким қурбонлик олиб келмаган бўлса эҳромдан чиқди. Аёллари қурбонлик етаклаб келмаган эди. Шунинг учун улар ҳам эҳромдан чиқишди. Мен эса ҳайз бўлиб қолиб, Байтуллоҳни тавоф қилмадим. Қачонки, ҳасба кечачи бўлганида: «Эй Аллоҳнинг Расули! Одамлар ҳам ҳаж, ҳам умра билан қайтмоқдалар. Мен ҳаж билан қайтаманми?» десам, у зот: "Маккага келган кечамиз тавоф қилмадингми?" дедилар. Мен: "Йўқ", дедим. У зот: "Аканг билан Танъимга боргинда, умрага эҳром боғлагин. Сен билан ваъдалашадиган жойимиз шундай ва шундай маконда", дедилар.
«София (Минодан қайтиш куни ҳайз кўриб қолиб): «Менимча, сизларни ушлаб қолсам керак», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жароҳат топиб, сочи қирилсин. Қурбонлик куни тавоф қилганмидинг?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Жўнайвер», дедилар».
Оиша розияллоҳу анҳу: "Раусулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кўтарилаётиб менга йўлиқдилар. Мен эса Маккадан тушиб келаётган эдим. Ёки мен кўтарилаётган у зот тушиб келаётган эдилар", деб айтдилар.

129 (000) 2922. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга талбия айтиб чиқдик. Уни ҳажми ёки умрами эслай олмаймиз", деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирдилар.

130 (000) 2923. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойидан тўрт ёки беш кун ўтгач келдиларда, ҳузуримга ғазабланган ҳолда кирдилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, сизни нима нарса ғазаблантирмоқда. Аллоҳ уни дўзахга киритсин", дедим. У зот: "Ҳис қилмадингми?" мен одамларга бир ишни буюрсам улар ўша ишда тараддудланишмоқда", дедилар.
Ҳакам: "Гўёки улар тараддудланишмоқда, деб айтганлар, деб ўйлайман", дедилар.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бирор иш қилишга юзлансам орқа ўгириб кетмайман. Мен ўзим билан қурбонлик ҳайдаб келмадим. Балки уни сотиб оламан. Сўнгра улар каби эҳромдан чиқаман", дедилар.

131 (000) 2924. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойидан тўрт ёки беш кун ўтгач келдилар...деб юқоридаги ҳадис каби зикр қилдилар. Аммо Ҳакамни шак қилганини айтмадилар.

132 (000) 2925. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бу онамиз умра ниятида эҳром боғладилар. (Маккага келгач) Байтуллоҳни тавоф қилмасдан ҳайз кўриб қолдилар. Ҳаж маносикларини барчасини бажардилар. Ҳажга эҳром боғлаган эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша разияллоҳу анҳога Минодан Маккага тушиш куни: "Бажаргин тавофинг ҳажинг ва умранг учун етади", деганларида, Оиша розияллоҳу анҳу унга кўнмадилар. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишани Абдурроҳман билан бирга Танъимга жўнатдилар. Ҳаждан кейин умра қилдилар".

133 (000) 2926. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бу онамиз Сариф номли ерда ҳайз кўриб қолдилар. Арафотда покландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга: "Сафо ва марвада қилган тавофинг ҳажинг ва умранг учун кифоя қилади", дедилар".

134 (000) 2927. Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар:
"Эй Аллоҳнинг расули, одамлар икки ажр билан мен эса битта ажр билан қайтаманми?" десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Абдурроҳман ибн Абу Бакрга Танъимга олиб боришга амр қилдилар. Абдурроҳман туяси устида орқасига мингаштириб олди. Мен рўмолчамни олиб, бўйнимдан очиб ташладим. Оёғим уловни уриб борар эди. Мен Абдурроҳманга: "Бирор кишини кўрмоқдасанми?" дер эдим. Бас умрага эҳром боғладим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасбада эканликларида у зот билан учрашдик".

135 (1212) 2928. Абдурроҳман ибн Абу Бакр хабар берадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишани мингаштириб, Танъимдан умра қилдириб келишга амр қилдилар".

136 (1213) 2929. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга якка ҳажни ўзини ният қилиб эҳром боғлаб, (Маккага) келдик. Оиша эса умрани ният қилиб, (Маккага) келди. Сариф номли ерга келганимизда Оиша ҳайз бўлиб қолди. Биз ҳам етиб келгач, Каъба ҳамда сафо ва марвани тавоф қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизлардан қайси биримизни ўзи билан бирга қурбонлиги бўлмаса эҳромдан чиқишини айтдилар. Биз: "Нима нарса ҳалол бўлади", десак, у зот: "Ҳалолликни барчаси", дедилар. Бас биз аёлларга алоқада бўлиб, хушбўй нарсаларни ҳам суртдик. Ва кийимларимизни ҳам кийиб олдик. Биз турган кун билан арафа орасида тўрт кеча бор эди. Кейин тарвия куни эҳромга кирдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг ҳузурига кирсалар Оишани йиғлаб турганини кўрдилар. У зот: "Сенга нима бўлди?" десалар, Оиша розияллоҳу анҳу: "Мен ҳайз кўриб қолдим. Одамлар эҳромдан чиқишди. Мен эса эҳромдан чиқмадим. Одамлар Байтуллоҳни тавоф қилиб, ҳозир улар ҳажга кетишмоқда", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу шундай ишки, Аллоҳ одам қизларига уни (тақдирига) ёзиб қўйгандир. Бас сен ғусл қилгинда, ҳажга талбия айтавер", дедилар. Оиша розияллоҳу анҳу у ишларни бажариб, арафотдаги маконда турди. Ҳатто ҳайзидан пок бўлгач, Каъбани тавоф қилди ҳамда сафо ва марвани саъй қилди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳажинг ва умрангни барчасини бажариб бўлдинг", дедилар. Оиша розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳнинг расули, мен нафсимда бир нарсани топмоқдаман. Чунки мен Байтуллоҳни тавоф қилмасдан ҳаж қилдим", дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Абдурроҳман, буни олиб бориб, Танъимдан умра қилдиргин", дедилар. Мана "ҳисба" кечаси бўлган эди".

000 (000) 2930. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

137 (000) 2931. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Оиша розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилган ҳажлари умрага эҳром боғладилар......., деб юқоридагидек давом эттирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юмшоқ кўнгилли киши эдилар. Агар Оиша розияллоҳу анҳу бирор нарсани хоҳлаб қолсалар (шариатга хилоф бўлмаса) риоясини қилиб турардилар. Бас у зот Абдурроҳман ибн Абу Бакр билан Оишани юбордилар. У Танъимдан умрага талбия айтди.
Абу Зубайр айтдилар. Агар Оиша ҳаж қилса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бажарган амалини бажарар эди.

138 (000) 2932. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга эҳром боғлаб йўлга чиқдик. Биз билан бирга аёллар ва болалар ҳам бор эди. Қачонки Маккага келгач Байтуллоҳни ҳамда Сафо Марвони тавоф қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: "Кимни ўзи билан бирга ҳайдаб келган қурбонлиги бўлмаса эҳромдан чиқ ҳалол бўлсин", дедилар. Биз: "Ҳалолликни қайси бири?" десак, у зот: "Ҳалолликни барчаси", дедилар. Аёлларга яқинлик қилдик. Кийимларни кийдик. Хушбўй нарсаларни суртдик. Қачонки тарвия куни бўлганида, ҳажга эҳром боғладик. Сафо ва марва орасидаги биринчи тавоф билан кифояландик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга туя ва молларда шерик бўлишни буюрдилар. Бизлардан ҳар етти киши туяда шерик бўлди".

139 (1214) 2933. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизлар эҳромсиз эканимизда, Минога кета туриб, эҳром боғлашимизга амр қилдилар. Бизлар Абтоҳ номли ердан эҳром боғладик".

140 (1215) 2934. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари ҳам Сафо билан Марва оралигида фақат битта тавоф қилишди".
Муҳаммад ибн Бакр: "Аввалги тавофни", деб зиёда қилдилар.

141 (1216) 2935. Жобир ибн Абдуллоҳ айтадилар:
"Мен билан бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бўлган кишилар холис Якка Аллоҳ учун ҳаж қилиш ниятида эҳром боғлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжа ойидан тўрт кун ўтгач келиб, эҳромдан чиқишимизга буюрдилар. У зот: "Эҳромдан чиқиб, аёллар билан алоқада бўлаверинглар", дедилар. Унда буйруқни жуда азм билан бўлмаган ҳолда буюрдилар. Лекин уларга аёллар билан қўшилишни ҳалол қилдилар. Биз турган кун билан арафа орасида беш кун бор эди. Бизга аёлларимиз билан қўшилишимизга буюрганлари учун арафотга келганимизда закарларимиздан маний оқиб турар эди. Жобир буни қўллари билан ишора қилиб кўрсатганларини гўёки кўриб тургандекман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг орамизда туриб: "Сизлар биласизларки, мен сизларни ичингизда Аллоҳ учун энг тақводорингиз, тасдиқловчингиз ва яхшингизман. Агар ҳайдаб келган қурбонлигим бўлмаганида, мен ҳам сизлар каби эҳромдан чиқар эдим.
«Агар ишни аввалдан бошлайдиган бўлсам, яна ортга қайтмасдим.  Сизлар эҳромдан чиқинглар", дедилар. Бизлар эшитиб, итоат қилиб, эҳромдан чиқдик".
Жобир айтадилар. Али (Ямандан) садақаларни олиб келдилар. У зотга: "Нима билан талбия айтдинг", деганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам талбия айтганларини, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қурбонлик қилиб, эҳром бўйича тур", дедилар. Али у зотга қурбонлик берганларида у зот сотиб олдилар. Суроқа ибн Жуъшум: "Эй Аллоҳнинг расули, бу нарса фақат мана шу йилимиз учунми ёки абадийми?" деганларида, у зот: "Балки абадий", дедилар.
 
142 (000) 2936. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга эҳром боғладик. Қачонки Маккага келганимизда, эҳромдан чиқиб, умрага айлантиришимизни буюрдилар. Бу нарса бизга оғир ботди. Бу буйруқдан юрагимиз сиқилди. У нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолди. Бу хабар осмондан етиб келдими ёки одамлар томонидан етказилдими? У ҳақда билмадик. У зот: "Эй одамлар! Эҳромдан чиқинглар. Агар ўзим билан ҳайдаб олиб келган қурбонлик бўлмаганида, сизлар қилган ишни қилган бўлар эдим", дедилар. Бас бизлар эҳромдан чиқиб аёлларга яқинлик қилдик. Яъни эҳромсиз киши нима қилса ўша ишни бажардик. Ҳатто тарвия куни бўлганида Маккани ортимизда қолдириб, ҳажга эҳром боғладик".

143 (000) 2937. Мусо ибн Нофеъ айтадилар.
Мен Маккага тарвия кунидан тўрт кун олдин таматтуъ умраси учун Маккага келдим. Одамлар: "Ҳозир ҳажинг Маккий ҳажга айланиб қолади, (яъни, машаққати оз бўлгани учун савоби ҳам оз) дейишди. Мен Ато ибн Абу Рабоҳ олдига кириб, фатво сўрадим. Ато: "Менга Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий гапириб берган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қурбонлик олиб келган йили ҳаж қилиб, якка ҳажни ўзини ният қилиб эҳром боғлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эҳромларингиздан чиқинглар. Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марва орасини тавоф қилинглар. Сочларингизни олиб, эҳромсиз киши нима қилса ўшани бажараверинглар. Ҳатто тарвия куни бўлганида, ҳажга эҳром боғланглар. Бажарган амалларингизни таматтуъга айлантиринглар. Улар: "Қандай қилиб таматтуъга айлантирайлик, ахир биз уни ҳаж деб номлаганмизку?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга буюрган нарсаларимни бажаринглар. Агар мен ҳам қурбонлик етаклаб олиб келмаганимда, сизларга буюрган нарсани мен ҳам бажарар эдим. Лекин қурбонлик ўз жойига етиб бормагунича эҳром ман қилган нарса менга ҳалол эмас", дедилар.

144 (000) 2938. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга эҳром боғлаб келганимизда, у зот умрага айлантириб эҳромдан чиқишимизни буюрдилар. У зот билан эса қурбонликлари бор эди. Шунинг учун умрага айлантиришга қодир бўлмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио