Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

"Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир" оятидан "сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин" ояти билан насх бўлгани хусусида

149 (1145) 2680. Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомича фидя беришдир» ояти нозил бўлганида, ким хоҳласа, оғзи очиқ юрар ва фидя берар эди. Бу ҳол то ундан кейинги:
«Бас, сиздан ким шу (Рамазон) ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин» ояти нозил бўлгунча давом этди. Шу билан олдинги оятни насх қилди».

150 (000) 2681. Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида, Рамазонда, бизлардан ким хоҳласа рўза тутар ва яна ким хоҳласа, оғзи очиқ юриб, фидя берар эди. Бу ҳол то:
«Бас, сиздан ким шу (Рамазон) ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин» ояти нозил бўлгунча давом этди».

(Изоҳ: Рўза аввал жорий қилинганда мусулмонлар икки ишдан бирини танлаш имконига эга бўлган эканлар. Хоҳласин, рўза тутсин. Хоҳласин, рўза тутмай бир мискинни тўйдирсин. Демак, бир мискинни тўйдириш ҳам рўза тутганнинг ўрнига ўтган. Маълум вақт ўтиб, одамлар анча ўрганиб қолишгандан кейин бу ихтиёрийлик бекор қилиниб, ҳар бир қодир кимса рўза тутиши мажбурийлиги ҳақида оят нозил бўлган).
Фақат ўта қариб қолгани ва сурункали, тузалишидан умид йўқ беморликка мубтало бўлгани сабабли рўза тута олмайдиган кишиларга нисбатангина фидя беришга рухсат этилган).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио