28 (1087) 2523. Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят: «Умму Фазл бинти ал-ҳорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики: «Бас, Шомга келиб у (Умму Фазл)нинг ҳожатини бажардим. Мен Шомдалигимда Рамазон кириб қолди, ҳилолни жума кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага келдим. Ибн Аббос мендан: «ҳилолни қачон кўрдингиз?» деб сўради. «Уни жума кечаси кўрдик», дедим. «Сен ўзинг кўрдингми?» деди. «ҳа, одамлар ҳам кўрдилар. Рўза тутдилар. Муовия ҳам рўза тутди», дедим. «Лекин биз шанба кечаси кўрдик. То ўттиз кунни мукаммал қилгунимизча ёки уни кўргунимизча тутаверамиз», деди. «Муовиянинг кўргани ва рўза тутгани билан кифояланмайсанми?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундоқ амр қилганлар», деди». Яҳё ибн Яҳё арабий матндаги "нактафий"ми ёки "тактафий"ми шак қилиб қолдилар.
|