Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ой, йигирма тўққиз кун ҳам бўлиши хусусида

22. (1083) 2516. Зуҳрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари ҳузурига бир ой кирмаслик учун қасам ичдилар. Оиша розияллоҳу анҳу хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саноқда йигирма тўққиз кун ўтганидан кейин алоқани мендан бошладилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Сиз ҳузуримизга бир ой кирмасликка қасам ичган эдингизку? Ўзингиз, саноқда йигирма тўққиз кун бўлганида кириб олдингиз", десалар, у зот: "ой йигирма тўққиз кун", дедилар.

23 (1084) 2517. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бир ой четландилар. Ҳузуримизга йигирма тўққиз кунда чиқиб келдилар. Биз: "Бугун, йигирма тўққиз кун бўлдику?" десак, у зот: "Албатта ой (мана бундай), деб қўлларини уч марта ёзиб, охирида бир бармоқларини ушлаб қолдилар".

24 (000) 2518. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бир ой четлашдилар. Ҳузуримизга йигирма тўққизинчи куни тонгда чиқиб келдилар. Қавмдаги баъзи кишилар: "Эй Аллоҳнинг расули! Йигирма тўққизинчи кунни тонгида турибмиз", дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта ой йигирма тўққиз кун ҳам бўлади", деб қўлларини уч ёздилар. Ўша ёзишни иккисида бармоқларини барчасини ёздилар. Учинчисида эса тўққизтасини ёздилар.

25 (1085) 2519. Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлияларидан баъзиси ҳузурига бир ой кирмасликка қасам ичдилар. Қачонки йигирма тўққиз кун ўтганида, улар ҳузурига бордилар. Шунда у зот учун: "Эй Аллоҳнинг набийси! Ҳузуримизга бир ой кирмасликка қасам ичган эдингизку", дейилганида,  у зот: "Албатта ой йигирма тўққиз кун ҳам бўлади", дедилар.

000 (000) 2520. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

26 (1086) 2521. Саъд ибн Абу Ваққосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўлларини иккинчисига уриб, ой мана бундай ва мана бундай, деб, учинчисида бармоқларини бирини камайтириб, (тўққизта) қилдилар.

27 (000) 2522 (а). Муҳаммад ибн Саъд оталаридан розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ой мана бундай, мана бундай ва мана бундай", деб, ўнта, ўнта ва бир гал тўққизта бармоқда кўрсатдилар.

000 (000) 2522 (б). Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио