Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рамазон рўзасини янги чиққан ойни кўриб тутиш вожиблиги, оғиз очиқ бўлишига ҳам янги чиққан ойни кўриб очиш шартлиги, бордию унинг аввали ёки охири булутли бўлса ой саноғини ўттиз кунга етказиб, мукаммал 

3 (1080) 2495. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«То ҳилолни кўрмагунча рўза тутишни бошламанглар. То уни кўрмагунча оғизни очманглар. Агар сизлардан у булутла тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.

4. (000) 2496. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонни зикр қилиб, қўллари билан урдиларда: "Ой мана бундай, мана бундай ва мана бундай", дедиларда, сўнгра учинчисида бош бармоқларини боғладилар. Ва: "Уни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб оғиз очинглар. Бордию ҳаво булутли бўлса, ўттиз кун ҳисобланглар", дедилар.

5 (000) 2497. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат арабча лафздаги "уғмия" сўзи ўрнига "ғумма" сўзи келган.

000 (000) 2498. Убайдуллоҳ ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, қуйидагиларни айтдилар.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонни зикр қилиб: "Ой йигирма тўққиз кун ҳамдир. У мана бундай, мана бундай ва мана бундай", деб уни ҳисобланглар, дедилар-у, аммо ўттиз сўзини айтмадилар.

6 (000) 2499. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта йигирма тўққиз кунлик ой ҳам бор. Сизлар то ойни кўрмагунча рўза тутманглар. То ойни кўрмагунча оғиз очманглар. Бордию ҳаво булутли бўлиб қолса, (ўттиз кунга етказиб) ҳисобланглар", деб айтдилар.

7 (000) 2500. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ойнинг йигирма тўққиз кунлиги ҳам бор. Қачон янги чиққан ойни кўрсанглар рўза тутинглар. Қачон янги чиққан (шаввол) ойни кўрсанглар оғиз очинглар. Агар ҳаво булутли бўлса уни (ўттиз кун) қилиб ҳисобланглар", деб айтдилар".

8 (000) 2501. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон уни (янги чиққан рамазон ойини) кўрсангизлар рўза тутинглар. Ва яна қачон уни (янги чиққан шаввол ойини) кўрсангизлар оғизни очинглар. Агар ҳаво булутли бўлса уни (ўттиз кун) қилиб ҳисобланглар", дедилар.

9 (000) 2502. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ой йигирма тўққиз кечадир. То уни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Лекин булутли кун бўлса ундай эмас. Агар ҳаво булутли бўлса унинг ҳисобини (ўттиз кунга етказиб) ҳисобланглар", дедилар.

10 (000) 2503. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ой мана бундай, мана бундай ва мана бундай", деб учинчисида бош бармоқларини ёзмасдан ушлаб қолдилар", дедилар.

11 (000) 2504. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ой йигирма тўққиз кунликдир", дедилар.

12 (000) 2505. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ой мана бундай, деб ўнта бармоқларини кўрсатдилар, (иккинчисида) ой мана бундай, деб ўнта бармоқларини кўрсатдилар, (учинчисида) ой мана бундай, деб тўққизта бармоқларини кўрсатдилар".

13 (000) 2506. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ой мана бундай, мана бундай ва мана бундайдир, деб икки мартасида барча бармоқларини ишлатдилар. Учинчи ишлатишда эса, ўнг ёки чап бош бармоқларини ишлатмасдан, ноқис қилдилар".

14 (000) 2507. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ой йигирма тўққиз кундир", дедилар.
Шўъба қўлларини уч марта йиғдиларда, учинчисида бош бармоқни қўйиб юбордилар.
Уқба эса "ўттиз кун, деганлар. Ва қўлларини уч марта йиғганлар, деб ўйлайман", дедилар.

15 (000) 2508 (а). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз уммий умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой мана бундоқ, мана бундоқ бўлур, мана бундоқ бўлур», деб учинчисида бармоқларини йиғиб олдилар. Ва яна мана бундоқ бўлур, мана бундоқ бўлур, мана бундоқ бўлур, деб мукаммал ўттизтани назарда тутдилар.

000 (000) 2508 (б). Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

16 (000) 2509. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот бир кишини албатта кеча (янги ойнинг) ярмидир, деб айтаётганини эшитиб қолдилар. Ва унга: "Кеча ярим эканини сенга нима билдирди?" дегандилар, у: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот: "Ой мана бундай ва мана бундай", деб ўнта бармоқлари билан икки марта ишора қилдилар. Учинчисида бош бармоқларини ушлаб қолдилар", деб айтди.

17 (1081) 2510. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар янги чиққан ойни кўрсангизлар рўза тутинглар. Агар яна янги (шаввол) ойни кўрсангизлар оғиз очинглар. Бордию ҳаво булутли бўлса ўттиз кун рўза тутинглар", дедилар.

18 (000) 2511. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар у булут билан тўсилиб қолса, ададини мукаммал қилинглар», деганлар.

19 (000) 2512. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар у булут билан тўсилиб қолса, ойни ўттиз кун қилиб сананглар», деганлар".

20 (000) 2513. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни зикр қилиб: "Агар ана шу янги чиққан ойни кўрсангизлар рўза тутинглар. Агар янги чиққан (шаввол) ойни кўрсангиз оғиз очинглар. Бордию ҳаво булутли бўлса, ўттиз кун қилиб санаб, (кейин рўза тутинглар ёки оғиз очинглар)", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио