РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ
1 (1079) 2492. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар».
2. (000) 2493. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар рамазон бўлса, раҳмат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилурмва шайтонлар занжирбанд қилинур", дедилар.
000 (000) 2494. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Қачон рамазон кирса", дейилган.
|