Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақа йиғиш ва яхши ишлар хусусида

85 (1027) 2368. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир жуфт нарсани Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилса, жаннатда нидо қилиниб:
«Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшилик», дейилади. Бас, ким аҳли намоздан бўлса, намоз эшигидан чақирилур. Ким аҳли жиҳоддан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилур. Ким аҳли садақа бўлса, садақа эшигидан чақирилур. Ким аҳли рўзадан бўлса, Райён эшигидан чақирилур», дедилар.
Абу Бакр Сиддиқ:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биров  ўша эшикларнинг ҳаммасидан чақирилса, зарари йўқми? Ўзи бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан чақириладими?» деди.
«Ҳа, умид қиламанки, сен ўшалардан бўласан», дедилар».

000 (000) 2369. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

86 (000) 2370. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир жуфт нарсани Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилса, жаннат хазинабонлари: "Эй фалончи кел", дейишади.
Абу Бакр (р.а.): "Эй Аллоҳнинг расули! Мана шу кишига ҳалокат йўқми?" деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сени ўшалардан бўлишингни умид этаман", дедилар.

87 (1028) 2371. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан ким бугун рўзадор ҳолда тонг оттирди?» дедилар.
«Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан бугун ким жанозага борди?» дедилар.
«Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан бугун ким мискинга таом берди?» дедилар.
«Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан бугун ким беморни кўргани борди?» дедилар.
«Мен», деди Абу Бакр.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Булар кимда жам бўлса, у албатта жаннатга кирур», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио