Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Инфоқ қилувчи ва бахилнинг мисоли хусусида

75 (1021) 2356. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бахил билан садақа берувчи (сахий)нинг мисоли худди икки темир совут кийган кишига ўхшайди. У совут кўкрагидан елкаларигачадир. Агар инфоқ қилувчи ёки садақа берувчи сахий агар садақа қилса, совути кенгайиб, бутун баданини ўраб, мукаммал бўлади.
Аммо бахил бирор нарса инфоқ қиладиган бўлса, темир либосининг ҳар бир ҳалқаси баданига қисилиб олади.  Хатто бармоқларини ёпиб, изини қолдирмайди.
Абу Ҳурайра (р.а.): "У уни кенгайтирмоқчи бўлади. Лекин у кенгаймайди», дедилар".

000 (000) 2357. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича зарбулмасал қилдилар:
«Бахил билан садақа берувчи (сахий)нинг мисоли худди темир совут кийган икки кишига ўхшайди. У совут кўкрагидан елкаларигачадир. Садақа берувчи сахий агар садақа қилса, совути кенгайиб, бармоқ учини ҳам ўраб, изини қолдирмайди. Аммо бахил бирор нарса садақа қилишни қасд қиладиган бўлса, темир либосининг ҳар бир ҳалқаси ўз ўрнига жойлашиб олади.
Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) бармоқларини чўнтакларига тиқиб турганларини кўрдим. Агар сен ҳам кўрганингда эди, у зот кенгайтирардилар-у, аммо кенгаймас эди.

77 (000) 2358. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бахил билан садақа берувчи (сахий)нинг мисоли худди темир совут кийган икки кишига ўхшайди. Садақа берувчи сахий агар садақа қилишни қасд қилса, совути кенгайиб, ҳатто изини қолдирмайди. Аммо бахил бирор нарса садақа қилишни қасд қиладиган бўлса, темир либоси торайиб, қўли елкасига киришиб кетади. Ва ҳар-бир ҳалқа ўз ўрнига жойлашиб олади.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кенгайтиришга ҳаракат қиладию, аммо кенгаймайди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио