Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мусулмонларга фитр закоти хурмо ва арпадан экани хусусида

12 (984) 2275. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) фитр закотини хурмодан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам ҳурга ҳам, эркакга ҳам аёлга ҳам фарз қилдилар.

13 (000) 2276. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) фитр закотини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида, ҳар-бир катта-ю, кичик, ҳур кишига фарз қилдилар".

14 (000) 2277. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.) рамазон садақасини ҳар-бир ҳур ва қулга ҳамда эркагу-аёлга, бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа қилиб, фарз этдилар. Бас одамлар бир соъ хурмо ёки бир соъ арпани ярим соъ буғдойга тенглаштириб олишди".

15 (000) 2278. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа қилиб белгиладилар".
Ибн Умар: "Одамлар, ўша нарсаларга икки мудд буғдойни тенглаштириб олишди", дедилар.

16 (000) 2279. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазондаги фитр закотини, мусулмонлардан ҳар бир ҳур ёки қул ёки эркак ёки аёл, кичик ёки катта жонга бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа қилиб, фарз этдилар".

17 (985) 2280. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Бу зот: "Бизлар фитр закотини бир соъ таом ёки бир соъ арпа ёки бир соъ хурмо ёки бир соъ сарёғ ёки бир соъ майиздан чиқарар эдик", дедилар".

18 (000) 2281. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) тирик пайтларида фитр закотини ҳар бир каттаю-кичик, ҳур ёки хизматкор, бир соъ таом ёки бир соъ сарёғ ёки бир соъ арпа ёки бир соъ хурмо ёки бир соъ майиз чиқарар эдик. Токи Муовия ибн Абу Суфён ҳаж ёки умра қилиш учун келгунича мана шу алфозда чиқариб турдик. Муовия минбардан туриб, одамларга гапирди. Одамларга гапирган гапи: "Албатта шомнинг икки муд буғдойи бир соъ хурмога тўғри келади", кўринишида бўлди. Одамлар ана шу сўзга амал қилишни бошлашди".
Абу Саъид (р.а.): "Модомики яшар эканман фитрни аввал қандай чиқараётган бўлсам шундай чиқараман", дедилар.

19 (000) 2282. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида, ҳар-бир каттаю-кичик, ҳур ва қулга уч турлик нарсадан фитр закотини чиқарар эдик. У бир соъ хурмо, бир соъ сарёғ, бир соъ арпа эди. Бизлар мана шу уч нарсадан чиқариб юрдик. Муовия эса икки муд буғдойни бир соъ хурмога тенглаштирдилар.
Абу Саъид (р.а.): Мен эса ҳанузгача юқоридаги уч турли нарсадан фитр закоти чиқариб келмоқдаман", деб айтдилар.

20 (000) 2283. Абу Саъид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Бизлар фитр закотини уч турли нарса яъни, сарёғ, хурмо ва арпадан чиқарар эдик".

21 (000) 2284. Абу саъид ал-Худрийдан (ра.) ривоят қилинади:
"Қачонки Муовия ярим соъ буғдойни бир соъ хурмога тенглаштирганларида Абу Саъид у нарсани инкор қилиб: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида нимани фитр садақаси қилиб берган бўлсам ўшани бераман. У бир соъ хурмо ёки бир соъ майиз ёки бир соъ арпа ёки бир соъ сарёғ, эди", дедилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио