11 (983) 2274. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар (р.а.)ни садақа (закот) йиғиб келишга юбордилар. Ибн Жамил, Холид ибн Валид ва Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари Аббослар закот беришдан бош тортишаётгани хабари берилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ибн Жамил закотни инкор қилмайди, фақат у камбағалдир. Аллоҳ уни бой қилиб қолади. Лекин Холид ҳақида гапирадиган бўлсак, сизлар Холидга зулм қилибсизлар. Чунки у (маблағини) уруш кийими ва ускуналари учун Аллоҳ йўлида ушлаб турибди. Аммо (амаким) Аббоснинг закоти ва шунга ўхшаш мажбуриятлари менинг бўйнимдадир. Эй Умар! Кишининг амакиси отаси каби эканини ҳис қилмасмидинг", дедилар".
|