Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қабрларга кираётганда айтиладиган нарса ва унинг аҳлига қилинадиган дуо хусусида

(…) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Оиша онамиз уйларида бўлган кечанинг охирида Боқеъ қабристонига чиқиб: Мўминлар қавми диёридагиларга саломлар бўлсин. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ, эртага кечикиб бўлса ҳам сизларга йўлиқамиз. Эй раббим, "Бақеъ ғарқад" қабристонидагиларни мағфират қил", деб айтдилар”.

(…) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бу онамиз: "Сизларга Набий алайҳиссалом ва ўзим ҳақида гапириб берайми?" деганларида биз: "Ҳа", дедик…

(…) Муҳаммад ибн Қайс ибн Маҳрама ибн Мутталибдан ривоят қилинади:
“Бу зот бир куни: "Сизларга ўзим ва онам ҳақларида хабар берайми", десалар, биз: "Ўзларини туққан оналарина ирода қилдилар шекилли", деб гумон қилдик. Шунда у зот қуйидаги ривоятни айтдилар. Оиша (р.а.): "Сизларга ўзим ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида гапириб берайми?", деганларида, биз: "ҳа", дедик. Шунда Оиша (р.а.): “Набий (с.а.в.) менинг навбатим кечасида хузуримда эдилар. Ташқаридан қайтиб келиб, ридоларини қўйдилар. Изорларининг бир томонини тўшаклари устига ёзиб, ёнбошадилар. Ҳеч қанча турмасдан мени ётиб, уҳлади деб гумон қилдиларда, секин ридоларини олдилар. Ва аста-секин ковушларини кийиб, эшикни очдилар. У ердан чиқаётиб, секин ёпдилар. Мен ҳам кийимимни бошимга қўйиб, ўрадимда ва изоримни ҳам ўраб олдим. Кейин у зотнинг изларидан юриб бордим. У зот "Бақеъ" қабристонига келиб, тик турдилар. Ўшанда узоқ тик турдилар. Сўнгра уч марта қўлларини кўтардилар. Кейин уйимиз томон қайтдилар. Мен ҳам қайтдим, шошиб юрдилар, мен ҳам шошиб юрим. Чопқиллаб юрдилар мен ҳам чопқиллаб юрдим. У зот етиб келганларида, мен ҳам у зотдан аввал етиб келиб уйга кирдимда, ётиб олдим. У зот киргач: "Эй Оиша! Нима учун ҳансираяпсан", дегандилар, мен: "Ҳеч нарса", дедим. У зот: "Ҳансирашнинг сабабини айт ёки Латиф ва Хабардор зот Аллоҳ хабар беради", дегандилар, мен: "Ота-онам сизга фидо бўлсин", деб борганимни хабарини бердим. У зот: "Олдимда кўринган қора нарса сен эдингми?" дедилар. Мен: "Ҳа кўксимда қаттиқ ҳансираш ҳосил бўлиб, безовта қилди", дедим. Сўнгра у зот: "Аллоҳ ва расули ҳақдан мойил бўлиб, сенга зулм қилишади, деб гумон қилдингми?" дегандилар, мен:" Одамлар яширгани билан Аллоҳ билади. Ҳақиқатди мен ана шундай гумон қилдим", деб айтдим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сен кўрган пайтингда хузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб, сенга билдирмасдан чақирдилар. Мен ҳам сенга билдирмасдан махфий жавоб қайтардим. У зот сени хузурингга кирмадилар. Сен кийимларингни қўйганингда ётган бўлсанг, деб гумон қилиб, сени уйғотишни эп кўрмадим. Ҳамда дахшатга тушишингдан хавфсирадим. Жаброил алайҳиссалом: "Роббинг, "Боқеъ" аҳли хузурига келиб, улар учун истиғфор айтишингни буюрмоқда", дедилар", деб айтдилар. Шунда мен: "Эй Аллоҳнинг Расули! Истиғфорни қандай айтайин", десам, у зот: "Эй мўмин ва мусулмонлардан иборат диёр аҳли, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ сизлардан ва бизлардан олдин ўтганларга ва кейин келадиганларга раҳм қилсин. Иншааллоҳ, биз ҳам сизларга йўлиқурмиз, деб айт", дедилар.

(…) Сулаймон ибн Бурайданинг оталаридан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) қабристонга чиққанларида қуйидаги нарсаларни айтишни таълим берардилар. "Мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншааллоҳ, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайма".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио