Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжиддаги жаноза намози хусусида

Аббод ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Оиша (р.а.) Саъд ибн Абу Ваққосни тобутларини масжид ичига олиб кириб, ўша ерда жаноза ўқишга буюрдилар. Одамлар буни инкор қилишди. Шунда Оиша (р.а.): "Одамлар мунча тез унутиб қўйишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Суҳайл ибн Байзога жанозани фақат масжидда ўқинглар", дедилар”.

(...) Аббод ибн Абдуллоҳдан Зубайд Оишадан (р.а.) ривоят қиладилар:
“Саъд ибн Убу Ваққос вафот этганларида, Набий (с.а.в.) хотинлари тобутни масжиддан олиб ўтишни ва хотинлар ҳам жаноза намозини ўқишларини айтишди. Одамлар улар айтганидек намоз ўқишлари учун ҳужралари олдида тўхташди. Уни ўтириладиган жаноза эшигидан чиқаришмади. Кейин хотинларга одамлар бундай қилишганини айблашгани хабари етиб келди. Одамлар: "Тобут масжидга олиб кирилмайди", дейишган эди. Ушбу айблов хабари Оишага ҳам етиб келганида, у зот: "Одамлар илмлари йўқ нарсада айблашга мунча шошилишади. Бизни, тобут масжиддан олиб ўтилгани учун айблашишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Суҳайл ибн Байзони жанозасини фақат масжид ўртасида ўқинглар", дедилар”.

(…) Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади:
“Саъд ибн Абу Ваққос вафот этганларида Оиша (р.а.): "Тобутни масжидга олиб киринглар, мен ҳам у кишига жаноза намози ўқий", деганларида, бу ишлари инкор қилинди. Шунда Оиша (р.а.): "Аллоҳ номига қасам Расуллуллоҳ (с.а.в.) Байзонинг икки ўғли Суҳайл ва укасига масжидда жаноза намози ўқинглар". Муслим: Аслида Суҳайл ибн Даъд бўлиб, оналари Байзодир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио