Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маййитни кафанлаш хусусида

(...) Хаббоб ибн Аратдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Аллоҳ йўлида ҳижрат қилдик. У ҳижратимиздан фақат Аллоҳ розилигини талаб қилдик. Ажримиз Аллоҳ измидадир. Кимдир ичимиздан ажридан бирор нарса (бу дунёда) емасдан ўтиб кетди. Улардан бири Мусъаб ибн Умайр эди. У киши уҳуд куни қатл этилдилар. Кафанлаш учун учун бирор нарса топилмади. Фақат бир жунли кийим бор эди холос. Агар ўша кийимни бошига қўйсак икки оёғи чиқиб қолар эди. Бордию икки оёғига ташласак, боши чиқиб қолар эди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) бу кийимни боши атрофига қўйингларда, икки оёғига изхир ўсимлигидан қўйинглар, дедилар. Биздан кимдир меваси етилиб, уни териб олгандир яъни, бу дунёдаги насибасини ҳам олди”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) учта пахтадан ишланган, оқ, саҳулийя кийим билан кафанладилар. У уч кийим ичида кўйлак ҳам салла ҳам йўқ эди. Аммо ҳулла номли кийимлари, одамлар кийиб юрадиган (ридо ва изордан ташкил топган) эди. Уни кафанлаш учун сотиб олган эдилар. Лекин уни қолдирилиб, учта оқ саҳулий кийимда кафанланди. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр бу ҳулла кийимни ўзимни кафанлигимга олиб қўяман, дедиларда кейин: “Агар Аллоҳ азза ва жалла Набийсига ушбу ҳуллани кафанлашга рози бўлганида, у зот ушбу ҳулла билан кафанланган бўлардилар”, дедиларда, уни сотиб, пулини садақа қилиб юбордилар.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) кафанларига яман матоси бўлмиш ҳулла ҳам қўшиб қўйилди. У Абдуллоҳ ибн Абу Бакрга тегишли эди. Сўнгра у ҳулла яманий ечиб қўйилиб, учта саҳул яманий номли кийимда кафанланди. У кафан ичида на кўйлак ва на салла бор эди. Абдуллоҳ ҳуллани кўтариб олдиларда, уни ўзим кафанлайман, дедилар. Сўнгра: “Расулуллоҳ (с.а.в.) кафанланмаган нарсада мен кафанланаманми?”, деб у ҳулла кийимни садақа қилиб юбордилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат Абдуллоҳ Ибн Абу Бакр қиссалари зикри келмаган.

(...) Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади:
Оишадан, Расулуллоҳ (с.а.в.) нечта кафан билан кафанланганлар, десам, Оиша (р.а.): “Учта суҳайлийя кийими билан”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио