Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маййитни ювиш хусусида

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) ҳузуримизга келганларида, бизлар вафот этган Зайнаб қизларини ғусл қилдираётган эдик. У зот: “Уни уч, беш ёки ундан кўп ювинглар. Агар лозим топсангиз сидр суви билан ювиб, охирида кофур ўсимлигида ёки бироз ўша сувда ювинглар. Агар тўла ювиб бўлсанглар менга хабар беринглар”, дедилар. Бизлар ювиб бўлгач, хабар берган эдик, у зот изорларини бизга улоқтирдилар. Биз ўша изорни қизлари устига ёпдик.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бизлар у аёлни сочини уч бўлакка бўлиб тарадик”.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) қизларидан бири вафот этди, бўлиб келган”.
Ибн Улайянинг ҳадисларида: “Расулуллоҳ (с.а.в.) олдимизга келганларида, бизлар қизларини ювинтираётган эдик”, бўлиб келган.
Моликдан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари вафот этган пайтда, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузуримизга кирдилар”, бўлиб келган.

(...) Умму Атийядан юқоридаги каби ҳадис ривоят қилинади. Лекин маййитни уч ёки беш ёки етти ёки лозим топсанглар унданда кўпроқ ювинглар, деган сўз зиёда қилинди.
Умму Атийя: “Биз (Зайнабни) бошини уч бўлакка тақсимлаб ювдик”, деб айтдилар.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Уни тоқ ҳолда яъни, уч, беш ёки етти мартадан ювинглар”, дейилди. Умму Атийя: “Биз Зайнабнинг (сочини) уч бўлакка ажратиб тарадик”, дедилар.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Зайнаб вафот этганида, бизга уни уч ёки беш марта, тоқ ҳолда ювинглар. Бешинчисида эса кофур ўсимлиги ёки кофур ўсимлигини ози билан ювинглар. Агар ювиб бўлсанглар менга хабар қилинглар”, дедилар. Биз ювиб бўлганимиз хабарини берганимизда, у зот изорларини бериб, уни ўраб қўйинглар дедилар.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) хузуримизга келганларида, бизлар у зотнинг қизларидан бирини ювинтираётган эдик. Шунда у зот: “Қизимни беш марта тоқ ҳолда ёки ундан кўпроқ ювинглар”, деб юқоридагидек ҳадис ривоят қилдилар.
Умму Атийя: “Биз қизларини сочини уч бўлакка бўлиб, ўриб қўйдик. У сочни ҳар томони ва пешонасини ҳам ўриб қўйдик”, дедилар.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в) қизларини ювинтиришга бориб: “Ювинтиришда ўнг томони ва таҳорат ўринларидан бошланглар”, дедилар.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) қизларини ювинтираётган аёлларга: “Ўнг томонидан ва таҳорат ўринларидан бошлаб ювинтиринглар”, деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио