Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўлганда қаттиқ йиғлаш хусусида

(...) Абу Молик ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.): “Умматимда тўрт тоифа нарса борки, у жоҳилият ишларидандир. У ишларини тарк қилмайдилар. 1. Ҳасаб-Насабда фахрланиш. 2. Бошқанинг насабини камситиш. 3. Юлдузлардан сув талаб қилиш. 4. Маййитга бақир-чақир қилиб йиғлаш. Ўликка бақириб йиғловчи агар ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни тик турғазиб қўйилади. Устида қатирон (суюқ смола)дан кўйлаги ва қичитқичдан совути бўлади”, дедилар.

(...) Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.)га ибн Хориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳаларнинг ўлими хабари келганида, у зот ўтириб олдилар. Юзларида эса хафалик асорати кўринар эди. Мен эса у зотга эшик тирқичидан қараб турар эдим. Шу пайт бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Жаъфарнинг аёллари, деб уларнинг йиғлаётганларини зикр қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишини ўша аёллар хузурига бориб, йиғидан ман қилишни буюрдилар. У киши бориб келди ва уларни итоат қилишмаётганини зикр қилди. Расулуллоҳ (с.а.в) иккинчи марта ўша аёллар ҳузурига бориб, йиғидан ман қилишни буюрдилар. У киши яна бориб келди. Ва: “Аллоҳ номига қасам! У аёллар бизга ғолиб келишди”, деди. Оиша (р.а.) гумон қилишларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишини бориб, улар оғзига тупроқ сочишни яъни, овозини ўчириб қўйишни буюргандек эдилар. Шунинг учун Оиша (р.а.): ўша бориб келган кишига: ”Аллоҳ сени бурнингни ерга ишқаласин, Аллоҳ номига қасамки, ё Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрган нарсани ҳам амалга оширмадинг ёки Расулуллоҳ (с.а.в.) (гап ташимасдан) тинч қўймадинг”, дедилар”.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) биздан, ўлганга бақир-чақир қилиб йиғламаслик учун ҳам байъат олдилар. Ўша байъатга амал қилганлар фақат беш хотин эдик холос. Улар: Умму Сулайм, Уммул ало, Абу Сабронинг қизи, Муознинг хотини ёки Абу Сабронинг қизи ва Муознинг хотини.
(Бу ерда тўртта исм зикр қилинди. Эҳтимол бешинчиси ровий умму Атийя бўлишлари ва ўзларини зикр қилмаган бўлишлари мумкин).

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) биздан ўлганга бақир-чақир қилиб йиғламасликка байъат олдилар. Ўша байъатга биз аёллардан фақат беш киши амал қилди холос. Улар ичида Умму Сулайм ҳам бор эди.

(...) Умму Атийядан (р.а.) ривоят қилинади:
“Ушбу оят “Эй пайғамбар, қачон сизнинг олдингизга мўъминлар келишиб, сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғрилик қилмасликларига, зино қилмасликларига, ўз болаларини ўлдирмасликларига ва қўл оёқлари ўртасидан тўқиб оладиган бўхтонни қилмасликларига ҳамда бирон яхши ишда сизга итоатсизлик қилмасликларига қасамёд қилсалар, сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибондир” (Мумтаҳана-60) нозил бўлганида менда ўликларга йиғлаш одати бор эди. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Фалончи оилага бўлмасин. Чунки улар мени жоҳилиятда йиғлаш билан ҳушнуд этишган эди. Мен ҳам уларни ҳушнуд этишим зарур”, десам, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Фақат фалончи оилага майли”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио